Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

«ДИНАМО» - «НАСАФ» - 1:2

Рукн: Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

Иккинчи давра олдидан тайёргарликка зўр берган «Динамо» ва «Насаф» жамоалари Самарқандда назорат учрашувини ўтказдилар.

Ушбу ўйинга ҳар икки жамоа мухлисларида қизиқиш катта эди. Шу боис назорат баҳсига мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди.

Ўз ўрнида ҳар икки томон ҳам анча томошабоп ўйин намойиш этиб, мухлисларга қизиқарли баҳсни тақдим этишди. Учрашувнинг дастлабки қисмида ўйин тенгкурашлар остида кечган бўлсада, «Динамо» футболчиларида гол уриш учун кўпроқ имконият юзага келганди. Аммо вазиятлардан унумли фойдаланилмади. Рақиб эса 32-дақиқада дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг осонликча ҳисобни очди, 0:1.

Иккинчи бўлимда ҳар икки мураббий ҳам жуда кўп ўзгаришларга қўл урди. Бу майдон эгаларига ижобий таъсир қилди. 61-дақиқада Омаджон Тайлоқов чамаси 35 метрлардан ўта кучли зарба билан Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозанинг «тўққизлиги»ни нишонга олиб мувозанатни тиклади, 1:1.

Ўйин якуни сари Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳужумкорликни оширишди. Натижада 70-дақиқада қаршиликларнинг янги легионери Огнен Красич ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келиб, якунда жамоасига ғалаба келтирди.

Қайд этиш этиш керак, шу куни ҳар икки жамоа ҳам мухлисларга чиройли футбол намойиш этиб, майдонни қарсаклар остида тарк этишди.

Назорат ўйини.

21 июль (пайшанба)

«ДИНАМО» - «НАСАФ» - 1:2

Самарқанд, 1500 томошабин.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Нодир Болтаев, Фарҳод Шарипов (барчаси Навоийдан).

Голлар: Омаджон Тойлоқов (61) - Игорь Голбан (32), Огнен Красич (70).

«Динамо»: 1.Михаил Наумов (16.Рустам Тоштурдиев, 46), 3.Бунёд Исроилов, 5.Убайдулло Набиев, 6.Акмал Бозоров, 8.Жасур Азимов (7.Омаджон Тойлоқов, 46), 9.Виктор Клишин (21.Орзимурод Аҳмедов, 57), 14.Искандар Холмирзаев (13.Асомиддин Маматов, 46), 15.Азизжон Нуриддинов (4.Ҳакимхон Аъламхонов 56), 19.Ислом Шарипов, 20.Амиржон Сафаров (18.Алишер Холиқов, 46), 24.Жонибек Кўчимов (23.Комил Шарофиддинов 46).

«Насаф»: 35.Санжар Қувватов, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (19.Деан Больевич, 82), 32.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов (27.Ислом Рашидхонов 68), 10.Фозил Мусаев (8.Сирожиддин Қўзиев, 87), 18.Баҳром Абдураҳимов (29.Акбар Муродов 86), 34.Фаррух Сайфиев, 42.Огнен Красич (16.Дилшод Хушбаков, 74), 41.Азамат Алланиёзов (45.Ислом Кенжабоев, 83), 9.Шахбоз Эркинов (33.Аслиддин Абдиев 83).

Огоҳлантириш: Жасур Азимов 23.

Ўқилди (марта): 2116. Киритилган сана: 2016-07-21 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо-2019. Тақдимот маросими. Якун
Dinamo - Metallurg 2:1 /Zafar Safoyev
Динамо-Пахтакор. 3-тур.
Динамо Олий Лигада!

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.