Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

ДЕВИД ОНИЯ: «ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛИГИНИ ҚАБУЛ ҚИЛМОҚЧИМАН»

Рукн: Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

Мамлакатимизда анчадан буён тўп суриб келаётган кам сонли легионер футболчилардан бири Дэвид Ониядир. Жорий йилги миллий чемпионатимиз нигериялик бўйдор ҳимоячи учун еттинчи мавсуми ҳисобланади. Ушбу футболчи «Бухоро» жамоасининг илк йиғинида иштирок этди. Куни кеча футболчи «Эрудит Спорт» нашрига интервью бераркан, «Динамо» клубидан таклиф тушганлигини билдирди.

- Дэвид, суҳбатимизни «Бухоро» жамоасининг йиғинлари ҳақида бошласак…

- Жамоамиз айрим сабабларга кўра декабрь ойида Бухорода йиғин ўтказа олмаганлиги боис, Янги йил байрамидан сўнг 4 январдан Тошкентда тўпландик. Йиғинда режа асосида олиб борилди. Мураббийларимиз асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний ҳолатига қаратишди. 16 январь кунигача машғулот ўтказгач, икки кун дам берилди. Имкониятдан фойдаланиб уйим Самарқандга қайтиб, сиз билан учрашиб турибман.

- Бу йил «Бухоро» клуби олдига юқори мақсадлар қўйиларкан. Шунга яраша таркибда ўзгаришлар ҳам содир бўлибди...

- Мақсадимиз ҳар ўйинда ғалаба қозониб мухлисларни шод этиш бўлсада, раҳбарият томонидан вазифа чемпионат олдидан қўйилади. Бош мураббийимиз таркибни кучайтирмоқда. Ҳозирда Олий лигада кўзга кўринган яримҳимоячилардан Алишер Маҳмудов «Навбаҳор»дан ва Отабек Валижонов «Шўртан»дан сафимизга келиб қўшилди. «Пахтакор»дан келган ҳужумчи Алишер Азизов ҳам биз билан бирга. Дарвоқе, терма жамоа ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ҳам спорт формасини ушлаш учун клубимиз машғулотларида иштирок этди. У билан 2009 йилда «Динамо»да бирга тўп сургандик. Жуда кучли ҳужумчи.

- Жамоа хорижда ҳам йиғин ташкил этишни режалаштираяптими?

- Шуниси аниқки, 19 январдан яна пойтахтда йиғиламиз. 4 февралга қадар қатор назорат баҳслари ўтказилади, ўйлайманки, ҳали таркибда яна ўзгаришлар бўлади. Мукаммал таркиб йиғилгач, февраль ойининг дастлабки ўн кунлигида Туркияда йиғин ташкил этилса керак.

- Бухороликлар билан шартномани узайтирдингизми?

- Ҳа, янги бир йиллик шартномага имзо чекдим. Умид қиламанки, мухлисларимиз ва клуб раҳбарияти ишончини оқлайман.

- Билишимизча, сизни «Динамо» Самарқандга қайтариш учун ҳаракат қилган экан. Беш йил тўп сурган жамоангизга қайтишни истамадингизми?

- Яширмайман, «Динамо»га бўлган меҳрим бошқача. Нимага эришган бўлсам бари шу жамоа билан боғлиқ. Аммо, «Динамо» таклифига қадар «Бухоро»да қолишга қарор қилгандим. Бу жамоада ярим йил тўп суриб, тез киришиб кетдим. Мухлислар билан ҳам яхши муносабатдаман. Ўйлайманки, вақти келиб ҳали «Динамо»га қайтаман.

- Қаршининг «Насаф» клуби таклифи ҳақида нима дея оласиз?

- «Бухоро» жамоасида қолиш учун «Насаф» таклифини ҳам рад этдим. Мураббийим Тачмурод Агамуродов қўл остида тўп суриш маъқул деган фикрга келдим.

- Самарқандда беш йил яшаб, Бухорода муаммога учрамаётган бўлсангиз керак?

- Йўқ, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Самарқанд шаҳрининг катталигини ҳисобга олмаганда, жуда ўхшаш бўлган иккита гўзал шаҳар. Умуман олганда, Бухорога оилам билан кўчиб борганим йўқ. Турмуш ўртоғим ва фарзандим Самарқандда истиқомат қилишади. Ўзим ҳам шу ердаман. Фақатгина футбол мавсумида Бухорода клуб базасида яшаб, таътил кунлари келиб тураман.

- Мана 6 йилдирки Ўзбекистонда яшаяпсиз. Мамлакатимиз фуқаролигини қабул қилдингизми ёки ҳали улгурмадингизми?

- Ҳали олганимча йўқ. Аммо, Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилмоқчиман. Чунки, оилам, фарзандим шу ерда туғилди. Ўзим ҳам 2007 йилдан буён шу ерда яшаб, оз мунча дўст ва танишлар орттирдим. Ўзимни бу ерда бахтлиман, дея оламан. Тўғриси, шунча йил яшаб аллақачон ўзимни самарқандлик деб ҳисоблайман.

- Ўтган йили соғлиғингиздаги муаммолар боис, чемпионатнинг ярим мавсумини ўтказиб юбордингиз. Бу йил бу борада муаммо йўқми?

- Худога шукур, соғлиғимдан нолимайман. Муаммолар ортда қолди деб умид қиламан. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасигача соғлиғимни тиклаб, ярим йилни яхши ўтказдим. Бу йил янада яхшироқ спорт формасида бўламан, насиб қилса. Олдинда бизни қизиқарли мавсум кутиб турибди. Мухлисларимиз ишончини оқлаш учун ҳозирдан тайёргарликларга зўр бераяпмиз. Орзу ва мақсадлар кўп. Бу режалар йўлида меҳнат қилишда давом этамиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Ўқилди (марта): 2404. Киритилган сана: 2013-01-24 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Янги автобус тақдимоти-2019. Эркинжон Турдимов ва Акмал Холмуродов
Учрашув анча кескин утди
Шавкат Бурхонов мухлислар фаоли
Ёш футболчиларни такдирлаш

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.