Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

НИКОЛАЙ РИНДЮК: «ДИНАМО»НИ ТАНЛАБ АДАШМАДИМ»

Рукн: Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

Навбатдаги миллий чемпионатимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Жорий йилги чемпионатимиз иккинчи даврадаги қизғин курашлар билан ҳам ёдда қолди. Айниқса, кўпчилик биринчи даврадан кейин бор йўғи етти очко жамғарган «Динамо»нинг лигадан тушиб кетишини тахмин қилганди. Бироқ, самарқандликлар бошқарувида Аҳмад Убайдуллаевнинг келиши ва деярли янги жамоа тузиши натижасида кўҳна шаҳар жамоаси лигада ўз ўрнини сақлаб қола олди. Янгиланган жамоа сафида кўпчилик мухлисларга бегона бўлмаган Николай Риндюк мухлислар ишончини оқлайди, дейиш мумкин. Зеро, тажрибали ҳужумчи Самарқанддаги қисқа фаолияти давомида 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этиб яна беш бор голга ҳаммуаллифлик қилди. Футболчи Белоруссияга жўнаб кетиши олдидан, клуб расмий сайтига интервью берди.

- Николай, авваламбор вазифанинг уддаланиши билан табриклаймиз. Ҳар ҳолда, жамоани оғир вазиятдан олиб чиқдинглар…

- Раҳмат. Албатта, барчамиз бир мақсад сари интилдик ва «Динамо»ни лигада олиб қолдик. Жамоага қўшилганимдаёқ бунинг уддасидан чиқишимизга ишонгандим. Чунки бу ерда кучли жамоа ташкил этилган ва «Динамо»нинг лигада қолмаслиги адолатдан бўлмасди. Бир томондан катта шаҳарда жамоа қолмаслиги яхши эмас.

- Коля, бу «Динамо»га ўтишингиздан кейинги сайтимизга бераётган илк суҳбатингиз. Шундай экан, дастлаб кўҳна шаҳар жамоасига келиб қўшилишингиз ҳақида тўхталсангиз?

- Хабарингиз бор, ўтган йилдан бери «Машъал»да тўп сураётгандим. Лекин биринчи даврада муборакликлар сафида унча муваффақиятли тўп сура олмагач, ҳар икки томоннинг келишувига асосан жамоани тарк этдим. Давралар оралиғида уйим Белоруссияда тайёргарлик кўраётганимда, Ўзбекистондан қўнғироқлар бўлди. «Динамо»дан таклиф борлигини, «Самарқандда тўп суришни хоҳлайсанми?» - дея сўрашди. Келишувдан кейин янги жамоам сафида фаолият бошладим.

- Қўнғироқлар Ўзбекистоннинг яна қайси клубларидан бўлганди?

- Менда «Динамо»дан ташқари, Наманганнинг «Навбаҳор» ва Зарафшоннинг «Қизилқум» клубларидан таклифлар бор эди. Шартномани ўйлаб кўргач, Самарқанд жамоасини танладим. Қолаверса, бу жамоа мураббийлар штабида «Машъал»даги фаолиятим давомида яхши билганим Элдор Сакаев ҳам бор эди. Ҳозирда «Динамо»ни танлаб адашмаганлигимдан хурсандман.

- Бу жамоалар биринчи даврада «Динамо»дан яхшироқ натижа кўрсатгандилар. Бироқ, сиз айнан «чўкаётган кема»ни танладингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Кема чўкмаслигига ишонгандим. Яъни, мен жамоа билан танишгач, лигада қолишимизга ишонардим. Мен каби барча йигитлар, мураббийлар, клуб ходимлари барча-барча Олий лигада қолишимизга ишонардик. Ишонмаганимда бу ерга келмасдим. Бу борада менда тажриба ҳам бор эди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили «Машъал» биринчи даврадан кейин 12-ўринда эди, иккинчи даврада жамоа сафига қўшилиб, омадим юришди ва якунда биз мавсумни кучли бешликда якунлагандик.

- Албатта, ёдимизда. Иккинчи даврада анча сермаҳсул тўп суриб, «Машъал»нинг энг кўп ҳақ олувчи футболчиларидан бирига айланган эдингиз…

- (Кулади) Саволингизга тушундим. Айтишим мумкинки, мен «Динамо»да «Машъал»даги фаолиятимга таққослаганда 2-3 баробар кам маблағ эвазига тўп сурдим.

- Муборакдаги фаолиятдан кейин, Самарқандда яшаш анча осон бўлгандир?

- Балки. «Машъал»да тўп сурсакда жамоа базаси Муборакда эмасди. Шунинг учун Муборакда кам бўлардик. Бўлганда ҳам қаерга ҳам борасан? Самарқанд эса, мамлакатнинг иккинчи шаҳри. Бўш вақт бўлди, дегунча шаҳар айналишинг, бирор жойда бемалол ўтириб кофе ичишинг мумкин. Шунинг учун Самарқандда истиқомат қилиш ҳам қулай эди. Шахсан мен ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим. Аммо бу жамоа танланишида асосий омил эмас. Молиявий келишув бош омил.

- «Машъал» ва «Динамо» жамоалари ўртасида қандай фарқни сездингиз?

- Фарқ унчалик катта эмас. Бир қатор жамоаларнинг кучи деярли тенг. Гап ўша ўйин олдидан жамоанинг тайёргарлигида.

- Шахсан сиз мавсумдаги қайси ўйинни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Бундай ўйинлар кўп. Мисол учун, «Насаф», «Пахтакор», «Нефтчи», «Машъал»га қарши кечган ўйинлар жуда шиддатли ва оғир ўтди. Барчасида биз ниятимизга етдик. Энг аламли ўйин эса «Қизилқум»га қарши кечган учрашув бўлди. Катта устунликни ҳисобда акс эттиролмай дуранг қайд этгандик.

- Гол уриш борасида ҳам ўз дидингизга эга ҳужумчи саналасиз. Киритган голларингиздан қай бирини алоҳида кўрсатасиз?

- «Қизилқум», «Нефтчи», «Сўғдиёна» дарвозаларига киритган голларим ўзимга ҳам ёқди. Зарафшонликлар дарвозасига жаримадан, «Нефтчи» дарвозаси тўққизлигини эса узоқдан, «Сўғдиёна» дарвозасини эса «парашют» услубида ишғол этдим. Танласам ҳам уччаласини танлайман.

- «Динамо» билан тузган шартномангизни давом эттирасизми, ҳар ҳолда самарқандлик мухлислар сизни кейинги йилда ҳам жамоаларида кўрмоқчи?

- Шартномам бу йил якунига етди. Менга ҳам қолса, кейинги йил ҳам «Динамо»да тўп сурмоқчиман. Чунки янги мавсумда жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилади. Қолаверса, шаҳар, жамоа ва мухлисларга ўрганиб қолдим. Ҳозирча уйга қайтиб дам олиб тураман. Агар Самарқанддан қўнғироқ қилиб чақиришса, дарров қайтаман.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Ўқилди (марта): 2177. Киритилган сана: 2011-11-18 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо футболчилари
Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019.
Достон Ибрагимов, 2016 йил сентябрь.
Янги автобус тақдимоти-2019. Эркинжон Турдимов

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.