Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

«ДИНАМО» СТАДИОНИ УЧУН 4 МИЛЛИАРД

Рукн: Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган янги мавсумга бағишланган футбол анжуманида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этаркан, «Динамо» ўйингоҳининг қайта қурилиши учун ажратилган маблағ миқдорини эълон қилди.

«Бугунги кунда мамлакатимизда футболга берилаётган эътибор сиёсат даражасида десам ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Сўзим тасдиғи сифатида сўнгги йилларда футболни ривожлантириш бўйича муҳтарам президентимиз томонидан қабул қилинаётган қатор қарорларни айтишим мумкин. Хусусан, шу йилнинг 19 январида қабул қилинган «2011-2013 йилларда республикада футболни ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар» қарори футболимизнинг ривожига янада катта туртки бўлиши шубҳасиз» - дейди вилоят раҳбари ўз чиқишида.

Зоир Мирзаевнинг сўзларига кўра, қарорга мувофиқ бугунга келиб «Динамо» стадиони лойиҳаси ишлаб чиқилган ва стадион реконструкцияси бошлаб юборилган.

«Ҳозирда «Динамо» ўйингоҳида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Биз сентябрь ойига қадар барча ишларни якунлаб, стадионни тайёр ҳолатга келтиришимиз шарт. Стадион реконструкцияси учун 4 миллиард сўм маблағ ажратдик. Шунингдек, Пастдарғом туманида «Динамо» футбол клуби қошидаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳам тўлиқ ишга туширилмоқда», - дея таъкидлади Самарқанд вилояти ҳокими. Маърузада айтилишича, жорий йилда вилоят ички биринчилигида ва мамлакат чемпионатларида иштирок этаётган вилоят жамоалари ҳам молиявий қўллаб-қувватланади.

Анжуман якунида Самарқанд вилоят ҳокими Зоир Мирзаев йиғилиш қатнашчиларига янги футбол мавсумида зафарлар тилаб, барча ўз ишига чин дилдан ёндашиб, ягона мақсад - футболимиз ривожига ҳисса қўшишни ва миллионлаб мухлисларни хурсанд этиш учун бор куч ва ғайратимизни ишга солиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Ўқилди (марта): 1919. Киритилган сана: 2011-03-09 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Жасур Азимов
Динамо - Машъал. 2018. Захира
Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.