Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ҚЎҚОНДА ҲАМ ЖАНГОВАР ДУРАНГ...

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Суперлига 11-тури доирасида водийга сафар қилган “Динамо” жамоаси “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳсда бу сафар ҳам жанговар дуранг қайд этди.

Шиддатли ва курашларга бой ўтган ўйин олдидан Қўқонда футбол байрами ташкил этилиб, янгиланган ўйингоҳ майдонининг очилиш маросими ўтказилди.

Баҳс икки жамоанинг ҳужумлари остида бошланди. 20-дақиқада мезбонларнинг бурчак зарбаси кутилмаган гол билан якунланди. Бобур Қосимов зарбани қайтариш пайида ўз дарвозасига йўллаб қўйди, 0:1.

Голдан 4 дақиқа ўтиб, вакилларимиз ҳужумга отланишди. Миркомил Локаев рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйиб, жарима майдони ичига кираётганида қўполлик билан тўхтатилди ва бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бу “Динамо”нинг 2019 йилги чемпионатдаги дастлабки пенальтиси эди. Нуқтага яқинлашган Жасур Азимов мувозанатни тиклади, 1:1.

Орадан яна 4 дақиқа ўтиб, мезбонлар футболчиси Мурод Холмуҳаммедов ўз жарима майдонида Шоҳруҳ Абдураҳмоновни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва бу сафар ҳам Темур Тўхтасинов 11 метрлик зарба борасида иккиланмади. Натижада Жасур Азимов иккинчи пенальтини ҳам голга айлантирди, 1:2.

Иккинчи бўлим эса жамоамиз учун омадсиз бошланди. 46-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг оддий узатмасини бартараф этишда дарвозабон билан ўзаро англашилмовчиликдан кейин Миркомил Локаев кутилмаганда иккинчи автогол билан ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди, 2:2.

Ўйин якунига қадар икки жамоа ҳам ғалабани илиб кетиш учун қатор вазиятлар яратди, аммо гоҳида дарвозабон, гоҳида эса омадсизлик билан тўп дарвозадан ўрин олмай, баҳс жанговар дуранг билан якунланди.

Coca Cola Суперлига 11-тур

“ҚЎҚОН-1912” – “ДИНАМО” 2:2 (1:2)

Қўқон. “Марказий” стадион. 5150 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Элёр Турсунов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Саид Шохруҳ.

Голлар: Бобур Қосимов, 20 (1:0 автогол). Жасур Азимов, 24 (1:1 пенальти), Жасур Азимов, 29 (1:2 пенальти), Миркомил Лоқаев, 46 (2:2 автогол).

“Қўқон-1912”: 25.Сарвар Каримов, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов (22.Шахбоз Эркинов, 62), 10.Қувондиқ Рўзиев (17.Бехруз Садиллоев, 73), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Тимур Усмонов (13.Жавоҳир Эсонқулов, 46), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Мурод Холмуҳаммедов.

“Динамо”: 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов, 11.Қадамбой Нурметов (10.Амиржон Сафаров, 46), 16.Бобур Қосимов, 21.Дамир Темиров (20.Сирож Ҳамроев, 71), 23.Сардорбек Эминов (9.Низомжон Норов, 90), 24. Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шохруҳбек Абдураҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Бердиев (23), Ойбек Рустамов (40), Марко Милич (59), Авазхон Маматхўжаев (82) – Ҳакимхон Аъламхонов (33), Шохруҳбек Абдураҳмонов (59).

Ўқилди (марта): 539. Киритилган сана: 2019-06-15 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Ислом Шарипов, 2016, сентябрь
«Динамо» - «Орол» - 6:1. Михаил Наумов

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.