Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

МАВСУМНИ САККИЗИНЧИ ЎРИНДА ТУГАТДИК

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Олий лига доирасидаги сўнгги турда Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасини ўз майдонида қабул қилган «Динамо» жамоаси мухлислари қаршисида ишончли ғалабага эришиб, мавсумни саккизинчи поғонада якунлади.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан ҳужумга ўтган вакилларимиз Фаррух Шотурсуновнинг бош билан йўллаган чиройли голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Бу 21 ёшли ҳужумчининг мавсумдаги 10-голи сифатида қайд этилди.

Иккинчи бўлимда ҳам майдондаги устунликни бой бермаган мезбонлар учрашувнинг 73-дақиқасида Азамат Бобожоновнинг жарима зарбасидан йўллаган ажойиб зарбаси эвазига ҳисобдаги фарқни иккитага оширишди.

Қайд этиб ўтиш керак, мана сўнгги уч йилдирки жамоамиз водийнинг ушбу клубини сўнгги турда 2:0 ҳисобида мағлуб этиб келмоқда. Равшан Ҳайдаров шогирдларининг қўлга киритган навбатдаги уч очколари «Динамо»нинг сўнгги беш йилда эришиб келаётган натижасини яхшилаб, саккизинчи поғонадан ўрин эгаллашини таъминлади.

Олий Лига, 26-тур.

8 ноябрь, жума

«Динамо» (Самарқанд) – «Нефтчи» (Фарғона) – 2:0

Самарқанд, 2564 томошабин.

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), О. Абдувасилов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Голлар: Ф. Шотурсунов (36), А. Бобожонов (73).

«Динамо»: Андрей Мельничук, Акмал Холмуродов, Алишер Саматов, Аваз Агалиев, Ильдар Маматказин, Акмал Бозоров, Саънат Шихов, Азамат Бобожонов, Сирожиддин Сайфиев, Комил Шарофутдинов, Фаррух Шотурсунов.

Заҳира: Игорь Михайлов, Ойбек Нурбоев, Тўлқин Мирзаев, Абдулла Набиев, Фирдавс Абдусалимов, Темур Шарипов, Нодир Санақулов.

«Нефтчи»: Ҳислатжон Чилматов, Шукурали Пўлатов, Иқбол Бобохонов, Дилёрбек Эрматов, Ғулом Ўрунов, Павел Смольяченко, Вячеслав Понамарёв, Отабек Исроилов, Сардор Мирзаев, Зайниддин Тожиев.

Заҳира: Исломжон Ёқубов, Бахтиёр Ёқубов, Санжар Асқаралиев, Умиджон Қодиров, Достонбек Турсунзода, Ғайрат Жумаев, Отабек Зокиров.

Огоҳлантиришлар: А. Холмуродов (31) – С. Мирзаев (33), П. Смоляченко (38), И. Бобохонов (44), Ғ. Жумаев (79).

Энг яхши ўйинчилар: А. Мельничук – Ҳ. Чилматов.

Ўқилди (марта): 1641. Киритилган сана: 2013-11-09 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо-2019. Тақдимот маросими. Максимилиан Фомин

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.