Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ДИНАМО» «ЛОКОМОТИВ»НИ ТЎХТАТА ОЛАДИМИ?

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

20-турнинг қизғин курашлар остида ўтиши кутилаётган ўйинларидан бири Самарқандда бўлиб ўтади. «Хавфли зона»дан қочишга уринаётган «Динамо» шу куни чемпионлик учун курашаётган «Локомотив»ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа ҳам ушбу учрашувга яхши кайфият билан етиб келишган. Самарқанд жамоаси Бухородан 0:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган бўлса, Тошкент клуби сафарда «Сўғдиёна»ни 1:4 ҳисобида мағлуб этганди. Бу сафарги қарама-қаршиликдаги очколар ҳам мақсади икки хил бўлган клублар учун жуда муҳим.

«Динамо»нинг сўнгги беш турдаги натижалари:

15-тур: «Шўртан» - «Динамо» - 1:1

16-тур: «Динамо» - «Насаф» - 1:3

17-тур: «Навбаҳор» - «Динамо» - 1:1

18-тур: «Динамо» - «Сўғдиёна» - 1:1

19-тур: «Бухоро» - «Динамо» - 0:2

«Локомотив»нинг сўнгги беш турдаги натижалари:

15-тур: «Олмалиқ» - «Локомотив» - 1:2

16-тур: «Локомотив» - «Гулистон» - 6:2

17-тур: «Қизилқум» - «Локомотив» - 1:0

18-тур: «Локомотив» - «Насаф» - 2:0

19-тур: «Сўғдиёна» - «Локомотив» - 1:4.

БУ САФАР ҲАМ ЭРМАТОВ

Самарқанддаги сўнгги ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам жамоамиз иштирокидаги ўйин Равшан Эрматовга топширилди. Унга ҳар доимгидек қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси эса Гали Имомов этиб тайинланган.

29 сентябрь, якшанба

«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ш. Рўзиқулов (Қарши)

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Ўйин бошланиши: 16:30, «Динамо» стадиони.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАРГА НАЗАР

«Динамо» ҳамда «Локомотив» клублари шу кунга қадар ўзаро 17 маротаба куч синашишган. Натижалар «Динамо»нинг устунлигни кўрсатмоқда. «Динамо» шу кунга қадар 9 марта ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг қайд этилган. «Локомотив» эса 5 та учрашувда ғолиб чиққан. Тўплар нисбатида ҳам устунлик «Динамо» томонида 31-24. «Динамо» ўзаро ўйинларда 30 очкони, «Локомотив» эса 18 очкони қўлга киритган.

«Динамо»нинг «Локомотив» устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. 2010 йилда ўтган ушбу ўйинда Илҳом Юнусов, Андрей Акопянц, Сирожиддин Сайфиев ва Баҳодир Насимовнинг Александр Филимонов дарвозасига киритган икки голи Азамат Абдураимов бошқарувидаги самарқандликларга йирик ғалабани келтирган. Ўз навбатида «темирйўлчилар»нинг «Динамо» устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0ни ташкил этади.

Сўнгги мавсумда Ҳаким Фузайлов бошқарувидаги «Локомотив» ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба нашидасини сурди. Самарқандда 0:1, Тошкентда эса 3:1 ҳисоблари қайд этилиб «темирйўлчилар»нинг қўллари баланд келган.

Самарқандда ўтган сўнгги ўзаро ўйинлар:

2006 йил: «Динамо» – «Локомотив» 2:2

2007 йил: «Динамо» – «Локомотив» 1:1

2008 йил: «Динамо» – «Локомотив» 3:0

2009 йил: «Динамо» – «Локомотив» 5:0

2010 йил: «Динамо» – «Локомотив» 2:0

2011 йил: «Локомотив» Олий лигада иштирок этмаган.

2012 йил: «Динамо» – «Локомотив» 0:1

БИЛАСИЗМИ…

«Динамо» жамоаси «Локомотив» клуби Олий лигада иштирок этаётган 2004 йилдан бери то шу кунга қадар Самарқанддаги ўйинларда «темирйўлчилар»га фақат бир маротаба мағлуб бўлган. Анъананинг бузилиш ўтган йилга тўғри келиб, унда Фузайлов шогирдлари минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтишганди. Яъни, «Динамо» 9 йил давомида ушбу рақибига ўз майдонида бир маротаба мағлуб бўлган.

ТРАНСЛЯЦИЯ

Якшанба куни соат 16:30да бошланадиган «Динамо» - «Локомотив» ўйинини интернетдаги «Динамо» клуби расмий аккаунти – www.twitter.com/samdinamo манзилида онлайн-матн режимида ўқиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, «Машъал» спорт радиоси орқали тинглаб бориш мумкин. Қолаверса, «Samarqand» телеканали ҳам ушбу учрашувни якшанба оқшомида ёзиб олинган ҳолда намойиш этишни режалаштирган.

Ўқилди (марта): 2183. Киритилган сана: 2013-09-27 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Чимёнда тайёргарлик
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Динамо. 2000 йилги таркиб.
Суперлига-2019. / 1-тур / Динамо-Насаф-1:1

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.