Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

МАВСУМДАГИ САККИЗИНЧИ МУРОСА

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилган динамочилар мавсумдаги саккизинчи дурангга имзо чекиб, чемпионатимиздаги энг «муросачи» жамоага айланди.

Бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошлаган ўйин ҳар икки томоннинг навбати билан ующтирган ҳужумлари остида бошланди. Бу орада дастлаб меҳмонлар гол киритишга эришишди, аммо қанот ҳаками «офсайд» ҳолатини ўз вақтида пайқади. Кўп ўтмай эса, динамочиларнинг ҳужумлари Меленчук дарвозасининг тўсинини нишонга олиш билан якунланди.

Ҳужумлар самараси ниҳоят, 32-дақиқада ўз мевасини берди. Комил Шарофутдинов чап қанотдан ҳужумга киришиб, кучли зарба йўллади. Меҳмонлар посбони ушбу тўпни қайтарди, қайтган тўпга эса биринчи бўлиб Фаррух Шотурсунов етиб келиб, ҳисобни очишга эришди. Бу унинг «Динамо»даги биринчи голи эди, 1:0.

Иккинчи бўлим ҳам ҳар икки томоннинг ҳужумлари остида бошланди. Тўп назорати самарқандликларда бўлсада, жиззахликларнинг қарши ҳужумлари анча кескин кўриниш олди. Хусусан, ўйиннинг бир соати якунланаётган бир вақтда, Файзиев шогирдлари мувозанатни тиклашга эришишди. Сўҳроб Бердиевнинг ҳимоячилар оёқлари остидан берган зарбасини Игорь Михайлов фақатгина кузатиб қолишга улгурди, 1:1.

Ўйин якуни тобора, ҳар икки жамоа ҳам ғалабани ўз томонига оғдириши мумкин эди. Жумладан, 87-дақиқада қатор ҳужумлардан кейин Комил Шарофутдинов меҳмонлар жарима майдонига ёриб кириб, икки ҳимоячини ортда қолдиришга эришди ва тўпни Абдулла Набиевга етказди. Ёш ҳужумчи эса меҳмонлар бахтига деярли бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Қўшиб берилган дақиқалардаги жавоб ҳужумида эса фақатгина Михайловнинг маҳорати мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Олий лига. 14 снгтябрь (шанба)

«ДИНАМО» – «СЎҒДИЁНА» - 1:0

Самарканд, 3567 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Н.Қосимов

Назоратчи: А.Абдуллаев.

Голлар: Фаррух Шотурсунов (32) – Сухроб Бердиев (60)

«Динамо»: 1.Игорь Михайлов, 6.Акмал Бозоров (24.Тимур Дадашев, 63), 10.Тўлқин Мирзаев (17. Абдулла Набиев, 69), 12.Санъат Шихов, 16.Акмал Холмуродов, 18.Сирожиддин Сайфиев, 26.Комил Шарофутдинов, 48.Илдар Маматказин, 55.Аваз Агалиев, 70.Фаррух Шотурсунов (22.Фирдавс Абдусалимов, 77), 72.Алишер Саматов,

Захира: 27. Андрей Мельничук, 4.Ойбек Нурбоев, 17.Абдулла Набиев, 22.Фирдавс Абдусалиев, 24. Темур Дадашев, 77.Омаджон Тойлоқов, 94.Азамат Абдуллаев.

«Сўғдиёна»: 1.Александр Меленчук, 3.Илҳом Комилов, 5.Илёс Қурбонов, 6.Муроджон Тошматов, 7.Расул Ҳайитов, 18.Суҳроб Бердиев (2.Жаводулло Ибрагимов, 90), 19.Сирож Ҳамроев, 22.Ориф Мамажонов, 24.Элёр Орипов, 41.Аюбхон Нўмонов, 42,Маъруф Муродов (23.Бобур Қосимов, 80).

Захира: 16.Ширинбой Абдуллаев, 2.Жаводулло Ибрагимов, 4.Асилжон Бегимқулов, 10.Зафар Нарзиқулов, 17.Санжар Рашидов, 21.Акмал Абдураҳмонов, 23.Бобур Қосимов.

Огоҳлантиришлар: С.Сайфиев (15), И.Маматказин (19), А.Саматов (54) - А.Нумонов (45), Р.Хаитов (8), С.Бердиев (69).

Энг яхши футболчилар: С.Шихов – С.Бердиев.

Ўқилди (марта): 1696. Киритилган сана: 2013-09-14 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Учрашувдаги хисоб
Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019. Sanjar Baratov
«Динамо» - «Орол» - 6:1. Хакимхон Аъламхонов
Нурбек Сафаров хотирасига сукут

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.