Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ҚЎШНИЛАР ЖАНГИ»ДА МЕЗБОНЛАР ҒОЛИБ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ушбу турнинг эътиборли учрашувларидан бирида вилоятимизнинг бош жамоаси «Динамо» қўшни Қашқадарё вилоятининг бош клуби «Насаф» майдонига сафар уюштирди. Қаршида кечган «қўшнилар жанги»да мезбонлар ғалаба қозонишди.

Учрашув майдон эгаларининг ҳужумлари остида бошланди ва 9-дақиқадаёқ ҳисоб мезбонлар томонидан очилди. «Динамо» жарима майдонидаги пала-партишликлар натижасида Илҳом Шомуродов воҳалик футболчиларни олдинга олиб чиқди, 1:0.

Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни сусайтиришмади, самарқандлик футболчилар эса қарши ҳужумда тўп суришга интилишди. Натижада вакилларимизнинг бўлим сўнггида уюштирган қарши ҳужумлардан бирида собиқ динамочи Илҳом Юнусов Комил Шарофутдиновни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима майдони ташқарисидан белгиланган жарима тўпини эса, Сирожиддин Сайфиев кучли зарб билан «Насаф» дарвозасига йўллаб, мувозанатни тиклади, 1:1.

Афсуски, бўлим сўнггигача бу ҳисобни сақлаб қолиш вакилларимизга насиб этмади. Илҳом Юнусовнинг бурчакдан ошириб берган тўпи тўппа-тўғри Мельничук қўриқлаётган дарвоза томон йўл олаётган бир пайтда Азамат Алланиёзов голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди, 2:1.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг ҳужумлари остида бошланди ва 54-дақиқага келиб «Насаф»нинг яна бир самарқандлик футболчиси Фаррух Сайфиев ҳам ҳамшаҳарларини «жазолади», 3:1.

Ушбу голдан кейин қаршилик футболчилар бироз хотиржамликка берилган бўлишса, ўз навбатида «кўҳна шаҳарликлар» ҳужумкорликни оширишди. Бу «юриш» «мева»сини кўп куттирмади. Сирожиддин Сайфиевнинг жарима майдонига етказган тўпини 21 ёшли яримҳимоячи Комил Шарофутдинов бош билан дарвозага йўллаб ҳисобни қисқартиришга эришди, 3:2.

Ўйин сўнггига қадар ҳар икки томон ҳам ҳисобни ўзгартириш учун вазиятлар яратишди, аммо таблодаги якуний ҳисоб ўзгармай қолди.

Олий лига. 11-тур. 20 июнь (пайшанба)

«Насаф» – «Динамо» – 3:2

Қарши, 2251 томошабин.

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Болтаев (Навоий).

Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Голлар: И. Шомурадов (9), А. Алланиязов (45+1), Ф. Сайфиев (54) – С. Сайфиев (42), К. Шарофутдинов (71).

«Насаф»: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 34.Фаррух Сайфиев (22.Шоҳруҳ Гадоев, 62), 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 27.Илҳом Юнусов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 41.Азамат Алланиязов (15.Зоҳид Абдуллаев, 79), 32.Ҳамза Каримов, 9.Илҳом Шомуродов (77.Сухроб Неъматов, 70).

Захира: 1.Михаил Наумов, 8.Мирзакамол Камолов, 23.Шерзод Аъзамов, 33.Одил Ҳамробеков.

«Динамо»: 27. Андрей Мельничук, 6. Акмал Бозоров, 9. Владимир Киликевич, 10. Тўлқин Мирзаев, 15. Ислом Ҳамидов (3. Максим Колядин, 60), 16. Акмал Холмуродов, 18. Сирожиддин Сайфиев, 21. Азамат Бобожонов, 22. Фирдавс Абдусалимов, 24. Темур Дадашев (38. Георгий Адамян, 85), 26. Комил Шарофутдинов.

Захира: 1. Игорь Михайлов, 5. Ахрол Рисқуллаев, 8. Юнус Суюнов, 11. Бобур Насимов, 23. Темур Шарипов.

Огоҳлантиришлар: И. Шомуродов (52) – Ф. Абдусалимов (61), А. Холмуродов (73), Э. Бойдуллаев (90+1).

Энг яхши ўйинчилар: Х. Каримов – С. Сайфиев.

Ўқилди (марта): 1705. Киритилган сана: 2013-06-21 11:34:29.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур
Динамо-Пахтакор. 3-тур.
Отабек Зокиров гол муаллифи
Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019. Komil Sharofutdinov

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.