Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ДИНАМО» - «ОЛМАЛИҚ»: 11-ТЎҚНАШУВ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ушбу турнинг эътиборли ва шиддатли ўтиши кутилаётган тўқнашувларидан бири Самарқандда бўлиб ўтади. Ҳозирча ғалаба нашидасини сурмаган «Динамо» жамоаси ҳали мағлубият нималигини билмаётган «Олмалиқ» клубини ўз майдонида қабул қилади.

ЎЙИННИ ҚОДИРОВ БОШҚАРАДИ

ЎзПФЛ 4-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, кўҳна шаҳардаги ўйинга навоийлик Республика тоифасидаги ҳакам Зокир Қодиров тайинланган. Унга қанотларда пойтахтлик ҳакамлар ёрдам беришади.

30 март, шанба

«Динамо» – «Олмалиқ»

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Шоаҳматов (Тошкент), А. Букатин (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши).

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎЙИН ОЛДИДАН

«Динамо» - «Олмалиқ» учрашуви 30 март соат 15:45 «Динамо» стадионида бошланади. Ёшлар лигаси доирасидаги ўринбосарлар баҳси эса, бир кун олдин шаҳримиздаги «Олимпия» стадионида 15:30 да бошланади.

«Динамо» - «Олмалиқ» ўйинини Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг кечки дастурида такроран кўриш имконияти бўлади. Шунингдек, ўйинни «Машъал» радиоси орқали тинглаб боришингиз мумкин. Дарвоқе, ушбу учрашувни «Динамо» клуби расмий сайти www.fcdinamo.uz ва расмий твиттери www.twitter/samdinamo орқали онлайн-текст режимида шарҳлаб бориш режалаштирилган.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР ТАРИХИ: ТЕНГЛИК

«Олмалиқ» футбол клуби 2008 йилда ташкил этилгани боис, олмалиқликлар «Динамо»га қарши Олий лига тарихида 10 маротаба рўбарў келишган. Ўтказилган учрашувлар натижасига нигоҳ ташларканмиз, ўзаро баҳсларда тенглик юзага келганлигини кўришимиз мумкин. Яъни, учрашувларнинг 4 тасида жамоамиз «Динамо» «Олмалиқ»ни мағлуб этган бўлса, қолган 4 та баҳсда Игорь Шквирин жамоасининг қўли баланд келган, 2 та қарама-қаршиликда эса муроса йўли танлаган. Шанба кунги 4-тур доирасидаги баҳс ўзаро учрашувлар тарихидаги 11-учрашув сифатида қайд эталади.

ГОЛЛАР НИСБАТИ: 12-11

«Динамо» - «Олмалиқ» ўртасида кечган 10 та учрашувда умумий - 23 маротаба дарвозалар ишғол этилган. Ўйинлардаги голлар нисбатига кўра устунлик «Динамо» томонида. Самарқанд жамоаси 12 бор гол киритган бўлса, «Олмалиқ» жамоаси 11 марта «Динамо» дарвозасини нишонга олган.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР:

2008 йил, 14-тур.

ОТМК - «Динамо» 1:1

Голлар: А.Жданов, 31 – И.Қурбонов, 25

2008 йил, 17-тур.

«Динамо» – ОТМК 1:0

Гол: Л.Кошелев (77)

2009 йил, 4-тур.

«Олмалиқ» - «Динамо» – 1:0

Гол: М.Мамазулумов 25

2009 йил, 27-тур. 24 октябр

«Динамо» – «Олмалиқ» 2:0

Голлар: Э.Бойдуллаев (48), Б.Насимов (56).

2010 йил, 12-тур. 5-июнь.

«Динамо» - «Олмалиқ» - 4:2

Голлар: Ж. Ирисметов (41), А. Крикливий (49), И. Юнусов (65), Д. Краев (85) – М. Мамазулунов (82, 88).

2010 йил, 5 август, 15-тур.

«Олмалиқ» - «Динамо» 3:1

Голлар: Д.Абдураҳмонов, 36, Н.Отақўзиев, 66, М.Мамазулунов 78 пен – Ж.Ирисметов, 89

2011 йил, 11-тур. 10 июнь.

«Динамо» - «Олмалиқ» - 0:1

Гол: Д.Раҳматуллаев, 74.

2011 йил, 16-тур. 13 август.

«Олмалиқ» – «Динамо» 1:1

Голлар: М.Ҳамроев 14 – Н.Риндюк 76.

2012 йил, 12-тур. 25 июнь

«Олмалиқ» – «Динамо» – 1:2

Голлар: З. Пиримов (62) – И. Нагаев (4), Р. Ахмедов (30).

2012 йил, 15-тур. 8 август.

«Динамо» – «Олмалиқ» – 0:1

Гол: Е. Гоголь (90).

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 1820. Киритилган сана: 2013-03-29 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. Muxlislar
Андрей Мельничук
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur.
Динамочилар

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.