Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«МЕТАЛЛУРГ» - «ДИНАМО»: 29-ТЎҚНАШУВ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ушбу турнинг шиддатли ўтиши кутилаётган қарама-қаршиликларидан бири Бекободда бўлиб ўтади. Ҳозирча мағлубият нималигини билмай келаётган маҳаллий «Металлург» 3-тур доирасида Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилади.

ЎЙИНГА ИККИ ХИЛ КАЙФИЯТ БИЛАН

Ушбу учрашувга ҳар икки жамоа икки хил кайфиятда етиб келган. «Металлург» сўнгги турда ўз тарихида илк марта Фарғонада «Нефтчи»ни мағлуб этиб қайтган бўлса, «Динамо» сўнгги ўйинда айнан Фарғонада кичик ҳисобда пенальтидан киритилган гол эвазига мағлуб бўлиб қайтди. Ушбу учрашувдаги ғалаба ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим. Уч очко мезбонларни пешқадамлар сафида қолишларини таъминласа, «Динамо» учун мавсумдаги дастлабки муваффақият бўлади.

НАМОЗОВ БОШ ҲАКАМ

Тур доирасидаги ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатига биноан, Бекободда бўлиб ўтадиган «Металлург» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш пойтахтлик ҳакам Бахтиёр Намозовга топширилди. Унга қанотларда наманганлик Фарҳод Ҳасанов ва гулистонлик Влад Лушинлар ёрдам беришади. Учрашув назоратчиси эса Ғайрат Каримов этиб сайланди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК «ДИНАМО»ДА

Олий лиганинг энг «кекса» клубларидан ҳисобланмиш «Металлург» ва «Динамо» жамоалари миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 28 маротаба куч синашишган. Бекобод ва Самарқанд жамоаларининг ўзаро учрашувларидаги устунлик «Динамо» томонида. Кўҳна шаҳарликлар 13 ўйинда ғалаба қозонишган, 7 учрашув дуранг билан якунланган. Бу борада «Металлург» ҳисобида 8 та ғалаба бор. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик «Динамо» томонида – 45:31. Ўзаро баҳсларда «Динамо» 46, «Металлург» эса 31 очко ишлаган. Ўзаро ўйинда «Металлург»нинг энг йирик ғалабаси 5:3 ҳисоби бўлса, «Динамо»нинг энг йирик муваффақияти – 5:0 натижасидир.

«Динамо» сўнгги маротаба Бекободдан 2011 йил 9 апрель куни 0:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Ўша ғалаба ҳам кўҳна шаҳар жамоасининг мавсумдаги дастлабки ғалабаси сифатида қайд этилганди.

Сўнгги ўн учрашув:

16.05.2008 «Металлург» – «Динамо» - 1:0

20.09.2008 «Динамо» – «Металлург» - 0:0

23.05.2009 «Динамо» – «Металлург» - 5:3

06.09.2009 «Металлург» – «Динамо» - 5:3

03.04.2010 «Динамо» – «Металлург» - 0:0

12.10.2010 «Металлург» – «Динамо» - 0:0

09.04.2011 «Металлург» – «Динамо» - 0:1

01.10.2011 «Динамо» – «Металлург» 3:1

15.06.2012 «Металлург» – «Динамо» - 2:1

27.08.2012 «Динамо» – «Металлург» - 3:2

БИЛАСИЗМИ…

- «Динамо»нинг собиқ бош мураббийи Аҳмад Убайдуллаев ҳозирда «Металлург» жамоаси мураббийлар штабидан ўрин олган.

- Ўтган мавсумларда «Динамо» шарафини ҳимоя қилган Суннатилла Мамадалиев, Жасур Бобоев, Суҳроб Султонов, Шаҳзодбек Нурматов, Никита Свиридов, Александр Ковалев, Ҳикмат Ҳошимов, Руслан Вагапов, Даврон Каримқуловлар ҳозирда «Металлург» шарафини ҳимоя қилишмоқда.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 1743. Киритилган сана: 2013-03-15 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. Jasur Azimov TV
Учрашув бошланиши
Отабек Зокиров ва ҳоким
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Эркинжон Турдимов

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.