Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

МУҲИМ ВА ИРОДАЛИ ҒАЛАБА

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ушбу турда Самарқандда меҳмон бўлган «Металлург» жамоаси билан ўйиннинг қийин ўтиши маълум эди. Чунки ҳозирда бу жамоалар учун ҳар бир очконинг қиймати жуда баланд.

Учрашув мезбонлар ҳужумлари остида бошланган бўлсада, дастлабки бўлимда майдон эгалари дарвозани ишғол эта олишмади. Дастлаб, 15-дақиқада Иван Нагаевнинг «қайчи» услубида берган зарбаси ноаниқ кетган бўлса, кўп ўтмай Сирожиддин Сайфиев ўнг қанотдан икки ҳимоячини доғда қолдириб яккама-якка вазиятда Маъмур Икромовни «алдай» олмади. Бўлим сўнггида эса футболдаги ўша қоида яна ўз сўзини айтди ва меҳмонларнинг легионер ҳужумчиси бекободликларни ҳисобда олдинга чиқарди, 0:1.

Иккинчи бўлимда майдон эгаларининг ҳисобни ўзгартириш учун катта куч билан олдинда тўп суришлари маълум эди. Бу энг тўғри йўл эди. 52-дақиқада қатор ҳужумларнинг биридан сўнг, ниҳоят тўп Маъмур Икромов қўриқлаётган дарвозадан жой олди. Сайфиевдан тўпни қабул қилган Суннатилла Мамадалиев жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди, 1:1.

Мувозанат тенглашгач, майдон эгаларининг ҳужумкорлиги янада ошди. Натижада 70-дақиқада Умед Абдураҳмонов бирга-бир вазиятга чиқиб бекободликлар дарвозабонини доғда қолдира олмаган бўлса, икки дақиқа ўтиб Иван Нагаев бу ишни амалга оширди. Салим Мустафоевнинг етказиб берган тўпидан кейин тезлиги эвазига ҳимоячилардан қочган ёш ҳужумчи стадионни ларзага солди, 2:1.

Учрашув якунигача майдон эгаларининг ҳужумлари тўхтагани йўқ. Фақатгина учинчи гол ўзини куттириб қўйди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида саҳнага яна Нагаев чиқди. Сўнгги ўйинларда сермаҳсул ҳаракат қилаётган ҳужумчи бу сафар ҳам собиқ жамоасини аяб ўтирмади, 3:1.

22-тур. 1 октябрь (шанба).

«ДИНАМО» – «МЕТАЛЛУРГ» – 3:1

Самарқанд, 7782 томошабин.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент) – 9,0, Р. Самандаров (Навои) – 9,0, О. Жумаев (Навои) – 9,0, Н. Болтаев (Навои) - 9.

Голлар: С. Мамадалиев (52), И. Нагаев (73, 90) – Б. Калевич (43).

«Динамо»: А.Мелничук, А.Ерохин, Д.Ония, Р.Бердимуродов (А.Бозоров, 57), И.Раҳимов, У.Абдураҳмонов (У.Қобилов, 86), С.Мустафоев, С.Мамадалиев, С.Сайфиев, Н.Риндюк (В.Клишин, 77), И.Нагаев.

«Металлург»: М.Икромов, С.Акбаров, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов (Д.Каримқулов, 79), С.Расулов (А.Абдуллаев, 72), Б.Калевич (Р.Қодиров, 70), Ш.Йўлдошев, Н.Эсонов, Ш.Нурматов, Д.Одилов, А.Мўминов.

Огоҳлантириш: У. Абдураҳмонов («Динамо», 32).

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Энг яхши футболчилар: И. Нагаев – Ҳ. Ҳошимов.

Ўқилди (марта): 1947. Киритилган сана: 2011-10-01 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо клуби матбуот котиби Усмон Ибодов
Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur.
Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.