Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

МУҲИМ ҒАЛАБАГА ЭРИШИЛДИ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Самарқандда кечган учрашув кутилганидек анча шиддатли ўтди. Жорий йилги чемпионатдаги мақсади икки хил бўлган рақиблар ўйинида ҳар икки томонга ҳам очко жуда зарур эди. Мезбонлар учун очко Олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун керак бўлса, меҳмонларга совринли ўринлар учун курашда очконинг ўрни беқиёс эди. Иштиёқнинг кучлилиги «Динамо»га ғалабани тортиқ этди.

Ўтган ўйинларда ўйинни ҳимоядан бошлаб эҳтиёткорона тўп сурадиган Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари рақиблари сингари учрашувни жуда шиддатли бошлашди. Бу эса мухлисларнинг дастлабки дақиқалардан очиқ футбол гувоҳига айланишларини таъминлади. Ўйиннинг 30 сониясидаёқ тўп «Нефтчи» жарима майдонига етказилгач Иброҳим Раҳимов яккама-якка вазиятда Хислат Чилматов қўриқлаётган дарвозани ишғол этолмади. Шундан сўнг ҳар икки томон ҳам ҳужумлар сонини камайтирмади. Кескин ўтган учрашувнинг бошланиши афсуски жароҳатларсиз ўтмади. Учрашувнинг 20-дақиқасида фарғоналик ҳимоячи Шукур Пўлатов ва Иван Нагаев ҳаводаги курашда бошлари билан тўқнашишди. Шифокорлар ёрдамидан сўнг «Динамо» вакили ўйинни давом эттира олган бўлса, боши ёрилган «Нефтчи» ҳимоячиси зудлик билан шифохонага олиб кетилди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида водийликларнинг етакчи футболчисига айланиб бораётган Ғайрат Жумаев чап қанотдан ўзига хос «рейд» амалга ошираркан кутилмаганда 35 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллаб Мельничукни қийин аҳволга солди. 35-дақиқада эса Сирожиддин Сайфиев чап қанотдан жарима майдонига кириб Иван Нагаевга яхши имконият ҳосил қилиб берди, бироқ ёш ҳужумчи бўш дарвозани ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимда динамочилар сафига терма жамоамиздан қайтиб келган Салим Мустафоев қўшилгач, самарқандликларнинг ҳужумлари янада мазмунли чиқа бошлади. Дастлаб, 55-дақиқада Мамадалиевнинг тўп оширишидан сўнг Риндюк Чилматов билан яккама-якка чиқди, аммо тажрибали дарвозабон ўз маҳоратини кўрсатди.

Белорусиялик ҳужумчининг навбатдаги ҳужуми стадионни ларзага солди. 69-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келган Николай Риндюк алдамчи ҳаракатлари билан икки ҳимоячини ажойиб тарзда ортда қолдирди ва қаршисида уч ҳимоячи бўлишига қарамай, ҳужумчи моҳирона амалга оширилган айланма зарба билан «Нефтчи» дарвозаси «тўққизлиги»ни аниқ нишонга олди, 1:0. Эътиборлиси, Риндюк ўтган ўйинда ҳам айнан 69-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этганди.

Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни тўхтатишмади ва 72-дақиқада ҳисобдаги фарқни иккитага етказишлари мумкин эди. Лекин бурчак тўпидан сўнг Сайфиев томонидан берилган зарбани шу куни анча фаол бўлган Бахтиёр Ёқубов сўнгги лаҳзада дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Сирожиддин Сайфиев барибир ўз ниятига етишди. Бурчакдан етказилган тўпдан сўнг Дэвид Ониянинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган самарқандлик яримҳимоячи ўз мақсадига эришди, 2:0.

Уйин якуни арафасида Сирожиддин дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб ўйиндаги учинчи голни ҳам киритганди, лекин қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатини қайд этиб голни инобатга олмади. Очко жуда муҳим бўлган ўйинда ишончли ғалабага эришган Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари жамоанинг 2007 йилдан бери сақланиб келаётган анъанасини давом эттиришди. Зеро, «Динамо» мана тўрт йилдирки «Нефтчи» устидан фақат ғалаба қозонмоқда.

19-тур. 9 сентябрь (жума).

«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ» - 2:0 (0:0)

Самарқанд, 10 054 томошабин.

Ҳакамлар: М.Исмоилов (Тошкент) – 9,0; Ҳ.Шодмонов (Бухоро) – 8,9; Б.Қодиров (Бухоро) – 8,8; А.Кенжаев (Навои) – 9,0.

Голлар: Н. Риндюк 69, С. Сайфиев 77.

«Динамо»: А.Мельничук, Д.Ония, А.Ерохин, А.Хвостунов (А.Бозоров, 61), Р.Бердимуродов, Д.Абибуллаев, С.Мамадалиев, С.Сайфиев, И.Раҳимов (С.Мустафоев, 46), Н.Риндюк, И.Нагаев (У.Қобилов, 84).

«Нефтчи»: Х.Чилматов, Ш.Пўлатов (Ф.Холмуродов, 21), О.Нурбоев, Б.Ёқубов, Ғ.Жумаев, В.Шодиев, Д.Эрматов, П.Смоляченко, А.Муҳиддинов, А.Бердиев, А.Холиқов (О.Исроилов, 71).

Огоҳлантиришлар: Д.Ония (40), С.Сайфиев (90) – В.Шодиев (88).

Назоратчи: В.Валицкий (Тошкент).

Энг яхши ўйинчилар: Д.Ония – Б.Ёқубов.

Ўқилди (марта): 2003. Киритилган сана: 2011-09-09 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.
Акмал Бозоров
Динамо мухлислари 2019
Насаф

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.