Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

СЎНГГИ ДАҚИҚА АНЪАНАГА «ХИЁНАТ» ҚИЛДИ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Мана етти йилдирки, «Насаф» Самарқанддан ғалаба тугул, гол ҳам ура олмай қайтаётган эди. Бироқ, «Динамо» ва «Насаф» жамоаларининг ўзаро 27-учрашувида кўҳна шаҳарликлар учун ёқимли бўлган анъана бузилди. Сўнгги сониялар анъанага «хиёнат» қилди.

Ушбу учрашувга ҳар икки жамоа ҳам максимал натижага эришишни мақсад қилганди. Ғалаба меҳмонларга турнир пешқадамини таъқиб этиш имкониятини берса, мезбонлар учун сўнгги ўриндан «қочиш» имконияти эди. Баҳс «аждарлар»нинг ҳужумлари остида бошланди. Собиқ динамочи Илҳом Юнусовнинг тўп оширишидан кейин унинг адаши Илҳом Шомуродов бош билан Ашуров дарвозасига тўпни йўллади. Мезбонлар бахтига тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Самарқандликларнинг илк энг хавфли ҳужуми 17-дақиқада содир этилди. Ёш яримҳимоячи Турғун Қобиловнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли зарбаси Зуҳуров қўриқлаётган дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

Ўйиннинг кульминацион вазиятларидан бири 37-дақиқада кузатилди. Майдон марказидан ҳужумга ўтган Шерзод Зайниев икки футболчини ортда қолдириб, энг сўнгги ҳимоячи Боян Малисични ҳам ортда қолдириб дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда, қаршиликларнинг сербиялик легионери Зайниевни чалиб йиқитишга мажбур бўлди. Одатда, бундай ҳолатларда бош ҳакам футболчини майдондан четлаштирарди. Бироқ, ўйин бош ҳаками Олег Рубаков негадир «Насаф» футболчисини фақатгина сариқ карточка билан «сийлади».

Иккинчи бўлимнинг бошланиши ҳам Демьяненко шогирдларининг ҳужумлари остида бошланди. Яна бир эътиборли жиҳати, қаршиликлар бутун ўйин давомида тўп билан «икки тепар» услубида муомала қилишди. Тўп билан камроқ ҳаракат қилган майдон эгалари эса қарши ҳужум тактикасини танлашди. Меҳмонларнинг ҳужумлари айниқса латвиялик легионер Андрей Переплеткин майдонга тушганидан сўнг хавфли кўриниш ола бошлади. 65-дақиқада айнан унинг тўп оширишидан сўнг, Шомуродов Ашуров билан бирга бир вазиятда қолиб яқин масофадан тўпни дарвоза томон йўналтира олмади. 75-дақиқада эса Сергей Грибановнинг зарбаси «Олимпия» ўйингоҳида йиғилган мухлисларни жунбушга келтирди. Бир ҳимоячини алдаб, узоқ бурчакка йўлланган зарбани Мурод Зуҳуров ажойиб «сейв» эвазига қайтариб қолди.

Ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқада Малисич ҳимоя қўрғони яқинида Шаҳзодбек Нурматовга тўпни олдириб қўйди ва ёш ҳужумчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятига чиқиш арафасида бош ҳакам ўйин қоидаси бузилганлигини кўрсатди. Дарҳол ҳужумга ташланган «аждарлар» ўнг қанотдан тўпни жарима майдонида турган Переплёткинга узатишди, латвиялик футболчининг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини эса Ашуров бартараф эта олмади, 0:1. «Насаф» футболчилари Переплеткин ортидан ғалаба келтирувчи голни нишонлаган бўлсалар, «Динамо» футболчилари бош ва қанот ҳаками томон югуришди… Навбатдаги аламли мағлубиятдан сўнг, «Динамо» Биринчи даврани сўнгги ўринда якунлашга мажбур бўлди.

«ДИНАМО» — «НАСАФ» - 0:1

Самарқанд, 11 678 томошабин.

Ҳакамлар: О. Рубаков (Тошкент) – 7,9, Б. Қодиров (Бухоро) – 8,8, Х. Шодмонов (Бухоро) – 8,8, М. Исмоилов (Тошкент) - 9.

Гол: А.Переплёткин, 90+3.

«Динамо»: А.Ашуров, Д.Ония, У.Қобилов, Д.Усмонов, Т.Қобилов (А.Бозоров, 73), Ш.Зайниев (О.Турсунов, 90+3), У.Абдураҳмонов, Ю.Романюк, С.Сайфиев, С.Грибанов, В.Клишин (Ш.Нурматов, 72).

«Насаф»: М.Зуҳуров, М.Каримов, Б.Қораев, Ж.Жиямуродов, И.Шомуродов, Н.Отақўзиев, Л.Тўраев, А.Филипосян (А.Переплёткин, 64), А.Геворкян (Ш.Мирхолдиршоев, 80), И.Юнусов (З.Полвонов, 80), Б.Малишич.

Огоҳлантиришлар: Б. Малисич (36), Н. Отақўзиев (иккаласи — «Насаф», 90+3).

Энг яхши футболчилар: Д.Ония – А.Переплёткинс.

Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Ўқилди (марта): 1839. Киритилган сана: 2011-06-20 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Фирдавс Абдусалимов, 2016, сентябрь
Орзумурод Ахмедов
Dinamo - Metallurg 2:1 / G'alabadan so'ng

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.