Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

МАВСУМДАГИ ЕТТИНЧИ МАҒЛУБИЯТ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Зарафшонда маҳаллий «Қизилқум» жамоаси меҳмони бўлган «Динамо» мавсумдаги еттинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. Ҳозирча мавсумнинг «омадсизлари» бўлиб турган жамоалар ўртасидаги ўйинда мезбонлар кичик устунликка эришиб, ўз майдонларида мавсумдаги илк ғалабани тантана қилишди.

Учрашувнинг биринчи қисми деярли тенгкурашлар остида ўтди дейиш мумкин. Чунки, дастлабки бўлимнинг илк ярми Сергей Арслонов шогирдларининг устунлигида ўтган бўлса, қолган йигирма дақиқаликда Виктор Жалилов шогирдлари ўйинни ўз назоратларида сақлаб, ҳужумлар уюштиришди. Бироқ, бу уринишлар ҳеч бир жамоага наф бермади.

Биринчисида бўлгани каби иккинчи бўлимнинг ҳам бошланиши мезбонларнинг ҳужумлари остида кечди. Натижада учрашувнинг 52-дақиқасида зарафшонликларнинг тажрибали ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов Евгений Сафоновнинг бироз олдинга чиқиб кетганлигини кўриб, ўйинда ҳисобни очди, 1:0.

Бу ҳисоб меҳмонларни қониқтирмаслиги аниқ эди. Шунинг учун жамоа мураббийлари таркибга бир қатор ўзгартиришлар киритишди. Бу эса ўз самарасини узоқ куттириб қўймади. Заҳирадан майдонга тушган ёш яримҳимоячи Турғун Қобиловнинг зарбасидан кейин ўйинда мувозанат тикланди, 1:1.

Афсуски, таблодаги дуранг натижа узоқ сақланиб қолинмади. Голдан кейин дарҳол ҳужумга ўтган навоийликлар биринчи ҳужумдаёқ ҳисобни яна ўз томонларига оғдиришди. Бу сафар ҳам Баҳриддин Ваҳобовнинг голи жамоаси жонига оро кирди, 2:1.

Ўйиннинг қолган қимсида ҳам жамоалар ҳужумкорликни тўхтатишмади. Бироқ, қатор вазиятларда жамоаларга аниқлик етишмагани, якунда зарафшонликларнинг ўз майдонидаги илк ғалабаси билан интиҳо топди. Динамочилар эса жорий йилги еттинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

Зарафшон, 3500 томошабин.

«Қизилқум» — «Динамо» – 2:1 (0:0)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуҳамедов (Нукус).

Голлар: Б.Ваҳобов 51, 73 – Т.Қобилов 71.

«Қизилқум»: А.Мельничук, А.Ерохин, А.Рустамов, Л.Кошелев, А.Франк, Б.Ваҳобов (Д.Эшбоев, 89), О.Жўрабоев, Ш.Жўраев, Э.Одибе, Н.Байрамов, А.Николаев.

«Динамо»: Е.Сафонов, Д.Ония, У.Қобилов, А.Шашков, Д.Усмонов, У.Абдураҳмонов (Т.Қобилов, 68), Ю.Романюк (Ж.Искандаров, 54), С.Сайфиев (А.Бозоров, 81), Г.Егоров, С.Грибанов, В.Клишин.

Огоҳлантириш: У.Абдураҳмонов, 13.

Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).

Ўқилди (марта): 1908. Киритилган сана: 2011-05-29 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Эрматов бригадаси
Матбуот анжумани. Журналистлар
Тўлаган Исоқов
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.