Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ЭДГАР ГЕСС: «ИСТЕЪФО ҲАҚИДА ЎЙЛАЁТГАНИМ ЙЎҚ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Шўртан» - «Динамо» учрашуви якунлангач ҳар икки жамоа бош мураббийларининг фикрини билиш мақсадида уларга саволлар билан мурожаат этдик. Дастлаб саволларимизга ғузорликлар устози Эдгар Гесс жавоб берди.

- Бугунги учрашув биз учун ҳам рақибларимиз учун ҳам жуда муҳим эди. Чунки, мавсум старти бугун ўзаро тўп сурган ҳар икки жамоа учун омадли келди дейиш қийин. Умуман олганда бугун шогирдларим ўйинидан қониқдим ва биз мухлисларимизга чемпионатдаги илк ғалабани тақдим эта олганимиздан жуда хурсандман. Бугун йигитлар ўз ўйинларини кўрсата олишди ва ҳақли ғалабага эришдик. Жамоамдан Вадим Афонин, Игорь Таранларнинг, «Динамо» сафидан эса Умид Абдураҳмонов, Салим Мустафоевларнинг ўйинини алоҳида эътироф этган бўлардим.

- Бу учрашув олдидан сизнинг истеъфонгиз ҳақида гаплар юрганди. Эмишки, бугунги ўйин сиз учун берилган сўнгги имконият экан?

- Жамоа мавсумни кутилганидек бошлай олмагач, бундай гап-сўзларнинг бўлиши аниқ. Аммо, кўриб турибсиз мен ишлашда давом этаяпман. Ҳар ҳолда мен истеъфо ҳақида ўйлаётганим йўқ. Чунки, «Шўртан» билан икки йиллик шартномам мавжуд. Агарда «Шўртан» раҳбарияти менинг ишимдан қониқмаётган бўлса, у ҳолда мен барчасига тайёрман. Ҳозир эса биз ишлашда, олға боришда давом этамиз.

- Ўз олдига жиддий вазифаларни қўйган «Шўртан» ниҳоят еттинчи турда ғалаба қозонди. Айтингчи, мавсум бошидаги муваффақиятсизликлар жамоанинг ўз олдига қўйган мақсадларига ўзгартиришлар киритмайдими?

- Йўқ. Биз мухлисларимизни қувонтириш учун бор куч ва ғайратимизни ишга солишга бел боғлаганмиз. Шундай экан, бу мақсад йўлида фақат олдинга боришга ҳаракат қиламиз.

- Албатта, бу тушунарли. Аммо, аниқ қилиб айтганда «Шўртан»нинг ўтган йилги натижаларидан юқорироқ марралар учун кураша олишига кўзингиз етадими?

- Нима бўлганда тақдирда ҳам биз буёғига фақат ғалаба учун ўйнашда давом этамиз. Сизга ҳозиргача иштирок этаётганимиз икки фронтда ҳам энг юқори маррани эгаллашни ваъда қилолмайман. Чунки, бунга бир нечта сабаблар бор. Биз мавсум аввалида селекция ишларини ҳам юқори даражада олиб бордик дея олмайман. Қолаверса, яқин орада мамлакат кубоги баҳсларига ҳам киришамиз. Учта фронтда курашиш осон бўлмасада, биз бор имкониятдан тўла фойдаланишга интиламиз.

- Жамоангиз олдидаги яна бир жиддий синовлардан бири бу ОФК Кубогида гуруҳдан чиқиш масаласи турибди. Бугунги ўйин сешанба куни «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувдан олдин «репететция» бўлди, дейиш мумкинми?

- Қайсидир маънода шундайдир, аммо «Динамо»га қарши ўйин «Ал Иттиҳод»га қарши сингари жуда муҳим эди. Биз Сурияда ҳам фақат ғалаба учун тўп сурамиз. Мени хавотирлантираётган нарса, шогирдларимни йўлдаги узоқ юришлар толиқтириб қўйиши мумкин. Чунки, мана ҳозир «Динамо»га қарши ўйиндан бир соат ўтиб биз Тошкентга йўл оламиз. Пойтахтгача автобусимиз 6 соатлик йўл босади. Кейин эса Тошкент орқали Туркия пойтахтига яна 4 соат учамиз. Истамбулдан эса яна 6 соатлик парвоз билан Сурияга етиб борамиз. 18 соатлик йўл деганда биз манзилимизга етиб борамиз. Бизга кейинги ўйинларда осон бўлмаслиги аниқ.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Ўқилди (марта): 1722. Киритилган сана: 2011-04-23 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо-2019. Тақдимот маросими. Даврон Файзиев
Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур
Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур
Навбахор 2019

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.