Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ШЎРТАН» - «ДИНАМО» - 2:0

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Турнинг қизиқарли учрашувлардан бири мавсумни омадсиз бошлаган икки жамоа «Шўртан» ҳамда «Динамо» клублари ўртасида кечди. Жорий мавсумда ҳали ғалаба нималигини билмай келаётган ғузорликлар айнан ушбу баҳсда мавсумдаги илк ғалабаларига эришдилар.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан мезбонлар бутун майдон бўйлаб тўп билан муомалада бўлишиб, қисқа тўп оширишлар билан ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди. Меҳмонлар эса қарши ҳужумда тўп суришни маъқул кўришди. Ҳар икки жамоа мураббийларининг бу ниятлари биринчи бўлимда ўзини оқлагани йўқ.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида эса «Шўртан» яримҳимоячиси Вадим Афонин «Динамо» жарима майдончаси чизиғи устида қўполлик билан тўхтатилди. Жарима зарбасини амалга оширган жабрланувчининг ўзи тўпни унча кучли бўлмаган, аммо жуда аниқ йўлланган зарба билан Сафонов дарвозасининг узоқ бурчагига «жойлаб» қўйди, 1:0

Голдан кейин ҳали ўзларига келмаган динамочилар уч дақиқа ўтмас яна дарвозаларини голдан сақлаб қола олмадилар. Тўп бурчакдан оширилгач, жарима майдони ичидаги пала-партишликлардан фойдаланган Шаҳбоз Эркинов яқин масофадан кучли зарба билан Сафонов дарвозасини иккинчи марта ишғол этди, 2:0.

Шу тариқа «Динамо» жамоаси мавсумдаги бешинчи мағлубиятини қарши олишга мажбур бўлди. Виктор Жалилов шогирдлари кейинги учрашувни 29 апрель куни сафарда Кубок доирасида «Косонсой» жамоасига қарши ўтказсалар, 8-тур учрашуви 14 май куни Фарғонада «Нефтчи»га қарши ўтказилади.

«ШЎРТАН» – «ДИНАМО» - 2:0 (0:0)

Ғузор, 6523 томошабин.

Голлар: В. Афонин (58), Ш. Эркинов (61).

Ҳакамлар: В. Цейтлин – 9,1, Б. Жапарқулов– 8,8, О. Абдувасилов – 8,7, Д. Каримов - 9.(барчаси Тошкент).

«Шўртан»: 1. Михаил Алавидзе, 2. Ярослав Крушелницкий, 4. Аваз Агалиев(5. Предраг Вуйович 62), 6. Шаҳбоз Эркинов (18. Ж. Ирисметов 67), 9. Игорь Таран(сардор), 11. Ильнур Хазигалиев(Садриддин Абдуллаев 73), 12. Урош Милосавлевич, 15. Вадим Афонин, 16. Темур Султонов, 17. Вячеслав Пономарёв, 19. Александр Мерзляков.

«Динамо»: 1. Евгений Сафонов, 3. Дэвид Ония (сардор), 8. Умид Абдураҳмонов, 9. Сергей Грибанов (26. Сунатилла Зияев 70), 10. Виктор Клишин, 11. Шаҳзодбек Нурматов (18. Сирож Сайфиев 63), 14. Юрий Романюк (20. Сайриддин Гаффаров 65), 17. Учқун Қобилов, 19. Салим Мустафоев, 22. Геннадий Егоров, 23. Дониёр Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Ш. Эркинов (34), И. Хазигалиев (64), М. Алавидзе (72), У. Милославлевич (90+3) - Д. Усманов (3).

Назоратчи: Р. Серазитдинов.

Энг яхши ўйинчилар: И. Таран – В. Клишин.

Ўқилди (марта): 1861. Киритилган сана: 2011-04-22 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur.
Динамо-2019. Тақдимот маросими.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.