Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«БУНЁДКОР» ЮБИЛЕЙ ҒАЛАБАСИНИ САМАРҚАНДДА НИШОНЛАДИ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Шубҳасиз турнинг энг шиддатли ва қизиқарли қарама-қаршиликларидан бири Самарқанддаги «Олимпия» ўйингоҳида бўлиб ўтди. Шу куни мамлакат чемпионига қарши ўйинда муносиб тўп сурган «Динамо» футболчилари анча мазмунли ўйин кўрсатганликларига қарамай, меҳмонлар тажриба бобида устунлик қилишди.

«Бунёдкор» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликлар ҳар доим ҳам қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлиб келган. Айниқса, Самарқанддаги ҳеч бир ўйин тошкентликлар учун осон бўлмаган. Ўзаро ҳисобда тўққизинчи баҳс сифатида қайд этилган бугунги ўйин ҳам шиддатли ва муросасиз ўтди. Учрашув бошланиши тенгкурашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа ҳам имкон қадар узоқ масофаларга тўп ошириб усулидан фойдаланиб жарима майдонига яқин ўйин ташкил этишга уринишди. Шундай вазиятлардан бирида, учрашувнинг 22-дақиқасида ўнг қанотдан Азиз Ҳайдаров чап қанотдан жарима майдони сари интилаётган Анвар Ражабовни аниқ тўп ошириш билан таъминлади. Ёш ҳужумчи эса тўпни тўхтатмай, чамаси 16 метрлардан суперзарба билан Сафонов қўриқлаётган дарвоза тўққизлигини нишонга олди, 0:1.

Ушбу голдан кейин минглаб мухлислари қаршисида тўп сураётган мезбонлар вазиятни ўнглаш учун катта куч билан олдинга интилишди. Пойтахтлик футболчилар эса қарши ҳужумдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишди. Натижада мезбонлардан Сергей Грибанов, Виктор Клишин, Юрий Романюкларда ҳисобни ўзгартириш учун яхши имкониятлар юзага келган бўлса, меҳмонлардан Жавлон Иброҳимов, Славолюб Жоржевич, Анвар Ражабовларда ҳисобни янада ошириш учун вазиятлар бўлди. Гоҳида ҳимоячилар ишончли тўп сурган бўлсалар, гоҳида майдоннинг талаб даражаси қониқарли бўлмаганлиги футболчиларга муаммо туғдирди.

Якунда кўҳна Самарқанддан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтган «Бунёдкор» футболчилари, ўзларининг миллий чемпионатимиздаги юбилей – 100-ғалабаларини нишонлашди. Майдон эгалари эса бу сафар ҳам мухлислар қаршисида голлари ҳисобини оча олмадилар.

Олий лига 6-тур

«ДИНАМО» – «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:1)

Самарқанд, 10 170 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов-9,6; Абдуҳамидулло Расулов-9,4; Жаҳонгир Саидов-9,4 (барчаси – Тошкент)

Гол: А.Ражабов 22

«Динамо»: Е.Сафонов, Д.Ония, У.Абдураҳмонов (А.Бозоров 71), Ш.Нурматов (С.Ғаффоров 53), Ю.Романюк (С.Сайфиев 63), У.Қобилов, С.Мустафоев, Г.Егоров, Д.Усмонов, С.Грибанов, В.Клишин.

«Бунёдкор»: И.Нестеров, Х.Каримов, А. Ғофуров, А.Ҳайдаров, Ж.Иброҳимов, А.Ражабов (Ш.Саломов 81), М.Трифунович, К.Мурзоев (А.Шораҳмедов 66), С.Жоржевич, В.Карпенко (А.Жадигеров 75), С.Жўраев

Огоҳлантириш: Д.Ония 76 («Динамо»)

Назоратчи: А.Арутюнов

Энг яхши футболчилар: Г.Егоров – А. Ражабов.

Ўқилди (марта): 1844. Киритилган сана: 2011-04-15 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо - Навбахор
Бунёд Исроилов ва Дилшод Жабборов
Dinamo - Xujand 2:2 / 2018 yil 20 aprel
Динамо

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.