Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ИЛК ГОЛ ДАСТЛАБКИ ҒАЛАБАНИ ТОРТИҚ ЭТДИ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ўтган мавсумда бўлгани каби жорий йилда ҳам «Динамо» айнан бешинчи турга келиб мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди. Бекободда маҳаллий «Металлург» жамоаси меҳмони бўлган самарқандликлар сафардан уч очко билан қайтишди.

Бу ўйинда ҳар икки жамоани ҳам фақат ғалаба қаноатлантириши аниқ эди. Чунки, мезбонлар ўз майдонларидаги илк учрашувни ўтказаётган бўлишса, меҳмонлар ҳали бу мавсумда рақиб дарвозасини ишғол этмагандилар. Шу кунгача Анохин номли ўйингоҳнинг майдони талаб даражасида эмаслиги туфайли, бекободликлар ўз учрашувларини сафарда ўтказишаётган эди. Шунинг учун 5-тур доирасидаги ўйиндан олдин Бекободда янги футбол мавсумининг очилиш маросими ўтказилди.

Учрашув тенгкурашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоалар ҳам имкон бўлди дегунча рақиб жарима майдонига яқинида ўйин ташкил этишга интилишди. Бироқ, қатор вазиятларда ҳимоячилар ҳужумчилардан илдамроқ ҳаракат қилишди.

Иккинчи бўлимни ҳам ҳар икки томон ҳужумкор тактика билан бошлади. Учрашувнинг учдан икки қисми якунланаётган бир вақтда мухлислари қаршисида тўп сураётган Рустам Мирсодиқов шогирдлари ҳужумкорликка катта урғу беришди. Бу эса қарши ҳужумда ўз бахтини излаётган Виктор Жалилов шогирдларига қўл келди. Учрашувнинг 64-дақиқасида мезбонлар ҳужумда тўпни йўқотгач, Девид Ония яримҳимоядаги шерикларига тўпни узатди. Ўнг қанотдан ҳужумга киришган Умид Абдураҳмонов тўпни жарима майдонига етказди. Бу ерда барчадан илдамроқ ҳаракат қилган Сергей Грибановнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, иккинчи зарбаси Самарқанддан ташриф буюрган мухлисларнинг беҳад қувончларига сабаб бўлди, 0:1.

Учрашувнинг қолган қисмида ҳам динамочилар ўйин тизгинини ўз назоратларига олишга ҳаракат қилишганига қарамай, майдон эгалари ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача ҳужумкорлик билан босим ўтказишда давом этишди. Лекин, шу куни 11 йилдан сўнг «Динамо» ҳамда Олий лигадаги ўзининг илк учрашувини ўтказган тажрибали дарвозабон Евгений Сафоновнинг ҳаракатлари дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шундай қилиб «Динамо»нинг мавсумдаги илк голи жамоага дастлабки ғалабани тортиқ этди.

5-тур. 9 апрель.

«МЕТАЛЛУРГ» – «ДИНАМО» – 0:1

Бекобод, 5216 томошабин.

Ҳакамлар: Ш. Бозоров (Косонсой) – 8,3, О. Юсупов (Шаҳрихон) – 7,5, Б. Норсафаров (Қарши) – 9,0, Б. Тоғаев (Тошкент) - 9.

Гол: С. Грибанов (64).

«Металлург»: М.Икромов, С.Акбаров, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов, Д.Одилов (Ғ.Ҳалимтоев, 68), С. Мамадалиев, Ш.Йўлдошев, З.Абдуллаев, Р.Вагапов, И.Қурбонов, А.Мўминов (И.Нагаев, 60).

«Динамо»: Е.Сафонов, Д.Ония, У.Қобилов, С.Мустафоев, Д.Усмонов, Ш.Зайниев (С.Грибанов, 46), У.Абдураҳмонов (С.Ғаффоров, 72), Ю.Романюк, Г.Егоров (А.Бозоров, 89), Ш.Нурматов, В.Клишин.

Огоҳлантиришлар: Д. Одилов (56), М. Икромов (65) – Г. Егоров (38), Ш. Нурматов (59), У. Қобилов (71).

Назоратчи: В. Штерн (Тошкент).

Энг яхши футболчилар: Р.Вагапов – Д.Ония.

Ўқилди (марта): 1926. Киритилган сана: 2011-04-09 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Мухлислар
Динамо
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Сирож Ҳамроев
Динамо футболчилари

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.