Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Клуб хабарлари

ЯНГИ МАВСУМ ОЛДИДАН УЧРАШУВ

Рукн: Янгиликлар » Клуб хабарлари

Хабар берганимиздек, 27 февраль куни Самарқанд вилояти Ҳокимияти катта йиғилишлар залида вилоятимизнинг бош жамоаси - «Динамо» клубининг янги мавсум олдидан тақдимоти бўлиб ўтди.

Маросимда вилоятимизнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин футбол ишқибозлари, ОАВ вакиллари ҳамда футбол мактабларимиз ёш футболчилари ҳам қатнаша олишди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида ўтган тақдимот маросими анча юқори савия ва яхши кайфиятда ўтди.

Дастлаб залга жамоа аъзолари таклиф қилинар экан, жамоамиз етакчиларидан бири Сирожиддин Сайфиев янги мавсумда жамоа мухлисларни қувонтириш учун бор куч ва ғайратини ишга солишини таъкидлаб ўтди. Кўп ўтмай, футболчилар тақдимоти ўтказилди ва бирин-кетин футболчиларга рақамлари туширилган футболкалар клуб президенти, Самарқанд шаҳар ҳокими Акбар Шукуров томонидан топширилди.

Шундан сўнг, сўз клуб бош мураббийи Камо Александрович Газаровга берилди. Маҳаллий мутахасис «Динамо» мухлисларининг янги мавсумда жамоадан яхши натижаларни кутаётганликларини сезиб турганлигини ва шунга монанд равишда «Динамо»нинг муносиб ўринлар учун курашишини таъкидлаб ўтди.

Маросимда шунингдек, «Динамо» мухлислар клубининг фахрий аъзоси, вилоят Нуронийлар жамғармаси раиси Ҳасан Норбекович Нормуродов сўзга чиқиб, футболчилардан «Динамо» жамоасининг кўп йиллик тарих ва ўз анъаналарига эга эканлигини, ҳар бир натижасига ҳамнафас бўладиган минглаб мухлислари ортида турганлигини унутмасликларини сўради.

Маросим якунида сўзга чиққан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев вилоят футболи ривожига ҳисса қўшган бир қатор раҳбар, ҳомий ва мухлисларни фахрий ёрлиқ ва футболчилар дастхати туширилган тўплар билан қутлади. Жамоадан эса берилаётган юқори эътиборга яраша бошланажак янги мавсумда муносиб натижаларга эришишини сўраб, омад тилади.

Дарвоқе, ушбу маросимга ташриф буюрган мухлисларга бир йил давомида «Динамо» жамоасининг ўйинларига бепул киришга рухсат берувчи мавсумий таклифномалар тарқатилди.

Ўқилди (марта): 1945. Киритилган сана: 2013-02-27 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019.
Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур Ихтиёр Тошпўлатов
Динамо жамоаси. 2015 йил, иккинчи давра
Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.