Ўтган ўйин

Про-лига 2020
00.00.2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
0:0

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

ЭРОН УСТИДАН АЖОЙИБ ҒАЛАБА

Рукн: Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

Минглаб мухлислар қаршисида Самарқанддаги «Динамо» стадионида Эрон ёшлар терма жамоасини қабул қилган мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси 3:1 ҳисобидаги ажойиб ғалабага эришишди.

Икки кун аввал Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда форслар худди шу ҳисобда устун келишганди. Шу йилнинг 3-17 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U19 терма жамоаси саралаш раундида ҳам Эрон билан тўқнаш келган ва Теҳронда бўлиб ўтган ўйинни 0:2 ҳисобида бой берганди. Самарқанддаги ўйинда эса Ахмаджон Мусаев шогирдлари ўтган икки ўйиндаги камчиликларни такрорламасликка ҳаракат қилишди.

Беллашувнинг 31-дақиқасида рақиб ҳимоячилари қуршовидан қочиб кетган Жамшид Искандеров ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 14-дақиқасида Банҳай Барзай чамаси 18-20 метрлар узоқликдан Асилжон Омонов дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан кейин устунлик тўлиқ мезбонлар томонига ўтди. Бунинг самараси ўлароқ 73-дақиқада Ўзбекистон ёшлари иккинчи бор ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Жарима зарбасидан кейин меҳмон ҳимоячилар қўпол хатога йўл қўйишди ва буни Абдул-Азиз Юсупов гол билан жазолаб, «Динамо» стадионини «ларза»га солди. Қайд этиш керак, мазкур ҳужумчи Тошкентдаги биринчи ўйинда пенальтидан аниқ фойдалана олмаганди.

Ўйин якунига қадар ҳужумкорликни туширмаган вакилларимиз, Мексика қаҳрамонларидан бири – Аббосбек Маҳсаталиев томонидан киритилган голдан сўнг, учрашувга мантиқий якун ясади – 3:1.

Шу билан Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 2-8 сентябрь кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этишади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон ва Вьетнам ёшларидан ташқари Эрон ҳамда Австралия терма жамоаларининг ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Ўртоқлик учрашуви. 15 август (чоршанба)

Ўзбекистон U19 — Эрон U19 3:1 (1:0)

Голлар: Жамшид Искандеров (31), Абдул-Азиз Юсупов (73), Аббосбек Махсталиев (89) —Банҳай Барзай (59).

Ўзбекистон: Аслижон Омонов, Бобур Йўлдошев, Владимир Козак, Аббосбек Махсталиев (Жасурбек Толипов 90+1), Игорь Сергеев (Абдуллоҳ Олимов 80), Жамшид Искандеров (Абдулазиз Юсупов 60), Муҳсинжон Убайдуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов (Азизбек Муротов 46), Тоҳиржон Шамситдинов (Ихтиёр Шайқулов 88), Сардор Раҳмонов (Жасурбек Ҳакимов 90), Сергей Рекун (Жавлон Мирабдуллаев 42).

Эрон: Али Муҳсинзода, Воҳид Хайдария, Юсуф Вакия, Довуд Баҳодири (Эҳсон Киани 68), Волид Машайзода (Амин Жаҳонкоҳан 52), Беҳном Барзай (Аҳмад Искандари 64), Алиризо Жаҳонбахш, Русба Чашми, Сардор Азмун, Ҳуссайн Фазели (Эҳсон Паҳлавон, 71), 20.Фаршид Исмоили (Аҳмад Абдуллазода 75).

Огоҳлантиришлар: Жамшид Искандеров (20), Сергей Рекун (27), Владимир Козак (90), Жасурбек Ҳакимов (90+1) — Волид Машайзода (47), Фаршид Исмоили (71), Алиризо Жаҳонбахш (87).

Ўқилди (марта): 1633. Киритилган сана: 2012-08-15 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
Про-лига

Фото-галерея

Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. Azimov va ...
Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур
Жасур Азимов тўп билан. Динамо 2018

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.07 Сергей Лушчан: «Динамо»нинг таклифи менга ҳаммасидан кўра қизиқарлироқ туюлди»
11.07 Сергей Лушан - «Динамо» клуби бош мураббийи
10.07 «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
08.07 Иккита автогол, сўнгги сониялардаги хато ва аламли мағлубият...
08.07 Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»
05.07 «Бош мақсад – Суперлигага қайтиш». «Динамо» бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти
03.07 «Динамо» Фарғонада «Нефтчи»га кичик ҳисобда мағлубиятга учради
28.06 Аламли мағлубият: «Динамо» - «Оқтепа» - 3:4
27.06 «Динамо»да янги бош мураббий иш бошлади
22.06 Ўзбекистон Кубоги: «Истиқлол» - «Динамо». Превью

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.