Ўтган ўйин

Олий Лига-2017. 29-ТУР
19.11.2017
«Локомотив»
«Динамо» стадиони
1:5

Анонс: Олий лига - 2017

30-тур Машъал - Динамо
30-тур Металлург - Нефтчи
30-тур Шўртан - Қизилқум
30-тур Пахтакор - Обод
30-тур Навбаҳор - Насаф
30-тур Қўқон-1912 - Олмалиқ
30-тур Бухоро - Сўғдиёна
30-тур Локомотив - Бунёдкор

Олий лига - 2017

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбаҳор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 39-31 41
8 Олмалиқ 29 29-31 41
9 Қўқон-1912 29 41-45 41
10 Металлург 29 42-39 37
11 Қизилқум 29 33-39 36
12 Динамо 29 24-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 26-47 27
15 Шўртан 29 30-51 26
16 Обод 29 15-70 9

Олий лига - 2017

29-тур Динамо 1-5 Локомотив
29-тур Нефтчи 2-1 Машъал
29-тур Қизилқум 2-1 Металлург
29-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
29-тур Насаф 4-0 Пахтакор
29-тур Бунёдкор 3-0 Бухоро
29-тур Олмалиқ 2-1 Навбаҳор
29-тур Обод 0-3 Шўртан

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

БАҲОДИР НАСИМОВ: «ТЕРМА ЖАМОАГА ЁРДАМ БЕРИШГА ДОИМ ТАЙЁРМАН»

Рукн: Янгиликлар » Бошқа янгиликлар

Қозоннинг «Рубин» клубидан ижара асосида Озарбайжоннинг «Нефтчи» жамоасига ўтган терма жамоамизга номзод ҳужумчи Баҳодир Насимов ҳозирда янги жамоасининг ғалабаларида муносиб ҳисса қўшиб, тўртинчи турдан кейин олтита гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. Сўнгги ўйинда «Нефтчи» сафарда мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Интер» устидан 0:2 ҳисобида зафар кучди ва биз учун қувонарлиси бу ўйинда ҳам ҳамюртимиз номини таблога ёзиб қўйди.

Ушбу учрашувдан кейин Баҳодир Насимов билан боғланиб, «Рубин»ни тарк этиши, янги жамоасидаги фаолияти, терма жамоа ва бир қатор ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдик. «Динамо» собиқ футболчиси ҳам бамайлихотир саволларимизга жавоб берди.

- Баҳодир, келинг суҳбатимизни Озарбайжонга келишингиз хусусидаги савол билан бошласак. Қозоннинг «Рубин» клубидан Бакунинг «Нефтчи» жамоаси сафига қўшилишингиз қандай кечди?

- Хабарингиз бўлса керак, мен Россиянинг амалдаги чемпиони сафига бориб қўшилганимдан сўнг дастлаб ўринбосарлар сафида ҳаракат қилдим. Кейин эса асосий таркибга қўшилдим, бироқ ўйин амалиётига эга бўлмаётган эдим. Қолаверса, «Рубин»нинг ўша пайтдаги таркибида рақобат жуда кучли эди. Буни инобатга олган бош мураббийимиз Қурбон Бердиев мени бошқа жамоага ўйин амалиётига эга бўлишим учун ижарага беришини айтди. Қозонликлар менга бир нечта жамоалар қизиқаётганлигини айтишди. Шулардан бири Бакунинг «Нефтчи» жамоаси экан. Озарбайжонликлар клуби раҳбарияти ва мураббийлари МДҲ Кубогидаги ўйинимни ҳам кузатишган ва менга қизиқишган эканлар. Улар мени ўқув йиғинларига чақиришди ва назорат учрашувларда «Нефтчи» сафида майдонга тушиб ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Дастлабки ўйинлардан кейин менга «Нефтчи»да қолишлигимни айтишди. Шундан сўнг, бакуликлар билан ижара асосида май ойига қадар шартнома имзоладим. «Рубин» ҳам «Нефтчи» билан ижара келишувига эришди.

- Қозондан кетиш олдидан «Рубин» раҳбарияти билан учрашдингизми?

- Албатта. Бош мураббий Қурбон Бердиев ва клуб спорт директори Мухсин ака Муҳаммадиев билан учрашдик. Улар «Рубин»нинг мендан умиди катта эканлигини, ҳозир эса ўйин амалиётига эга бўлишим кераклигини айтишди.

- «Рубин»ни маълум муддатда тарк этиш ҳам қийин бўлгандир, ҳар ҳолда Қозон шаҳрига бир мунча ўрганган эдингиз?

- Осон бўлгани йўқ, албатта. Аммо, мен футболчиман. Ҳар бир футболчи тақдирида бўлади бундай вазиятлар. Мен учун асосийси ўйин амалиёти эди ва шунинг учун «Рубин»ни ҳозирча тарк этдим.

- Юқорида «Нефтчи»дан бошқа яна таклифлар бўлганди, дедингиз. Айтингчи, қайси жамоалардан таклифлар бўлди?

- «Сибирь», «Спартак-Нальчик» ва Польшанинг клубларидан бири мени ижарага олиш борасида «Рубин»га таклиф билан чиқишган.

- Премьер лига вакиллари «Сибирь» ва «Спартак-Нальчик» «Нефтчи» вариантидан яхшироқ эмасмиди?

- Бу менинг қўлимда эмас, клуб раҳбарияти зиммасида эди. «Рубин» бу жамоалар билан келиша олмаган кўринади.

- Собиқ жамоангиз «Динамо» ҳам сизни ижара асосида ортга қайтармоқчи эди, аммо бу амалга ошмади…

- Ўшанда ўзим ҳам Самарқандга қайтмоқчи бўлдим, аммо Қурбон Бекиевич мени Ўзбекистон чемпионатига қайтишимга рухсат бермади. Улар менга Европада тўп суришлигимни айтишди ва «Нефтчи»га бориб қўшилдим.

- Боку шаҳри жамоасида сизни қандай кутиб олишди? Таасуротлар қандай?

- Яхши кутиб олишди. Улар ҳам ўзимизнинг халқимиз сингари меҳмондўст халқ. Боку шаҳри ҳам менга илиқ таасурот қолдирди. Айтишларича, икки уч йил ичида бу шаҳар Дубайдан қолишмайдиган бўлади. «Нефтчи» ҳам ҳақиқий проффесионал клуб, ҳамма ўз ишини билади. Футболчилар ҳам бир оиладек, бир-бирини жуда ҳурмат қилишади.

- Тил масаласида муаммо бўлмаса керак?

- Йўқ, бу борада ҳам менда муаммо йўқ. Озарбайжон тили ўзбек тилига анча яқин. Шунинг учун жамоадаги кўпчилик футболчилар билан ўзбек тилида гаплашавераман. Айримлари билан эса рус тилида сўзлашаман. Умуман олганда жамоага киришиб кетишда тил билишнинг ўрни катта. Масалан, «Рубин» сафига бориб қўшилган вақтимда ҳам ўринбосарлар сафидаги 4-5 нафар тожикистонлик футболчилар билан тожик тилида сўзлашиб кетардим.

- Озарбайжонга йўл олиш олдидан «Нефтчи» ҳақида тасаввурга эга эдингизми?

- Эшитгандим. Мисол учун собиқ жамоадошим «Динамо» ҳимоячиси Девид Ония Самарқандга келмасидан олдин «Нефтчи-2» жамоасида тўп сурганлигини билардим. Кутганимдек, кучли футболчилардан ташкил топган мамлакатнинг байроқдор жамоаси экан. Аммо, сўнгги тўрт йилда чемпион бўла олмаётган экан. Бу йил таркибда 10 нафар легионер жалб этилган ва жамоамиз олдига фақат чемпионлик эришиш ва Еврокубокларда иштирок этиш вазифаси қўйилган.

- Клубдаги қайси футболчи билан яқин муносабатдасиз?

- Барча билан яхши муносабатдаман. Айниқса, деярли мен билан бир хил пайтда клубга келган Эмил Мпенза билан. Бир вақтлар ушбу белгиялик ҳужумчининг ўйинларини ҳавас билан томоша қилганман, қарангки у билан ҳозир бир жамоада тўп сурамиз. Клуб ҳам мен билан Мпензага битта хона берган. Шунинг учун бўлса керак биз Мпенза билан қалинмиз.

- Белгиялик ҳужумчи билан қайси тилда сўзлашасиз?

- Инглиз тилини ўрганганман. У билан инглиз тилида сўзлашаман.

- Мпенза билан кўп вақтингизни бирга ўтказаркансиз, у нималар ҳақида гапиради?

- Мен фаолиятига доир саволлар берсам, у ҳам «Манчестер Сити», «Шальке-04», «Гамбург» сингари жамоаларда олиб борган фаолияти хусусида гапириб беради. Яқинда Бельгия терма жамоасидан яна таклиф олганлигини хурсанчилик билан қабул қилди. Лекин, Озарбайжонга янада мослашиш учун Бельгия терма жамоаси бош мураббийидан ўзини Германия ва Туркия термари билан бўладиган ўртоқлик учрашувларига таклиф этмаслиги илтимос қилди. Мпензанинг айтишича, бош мураббий уни тўғри тушунган. Умуман олганда у мендан ўз маслаҳатларини аямайди.

- Сиздан ҳам бирор нарсани сўраса керак?

- Албатта. Самарқанддан эканлигимни билгач шаҳрим, ватаним ҳақида илиқ гапларни айтди. Ривалдонинг Ўзбекистонда тўп сураётганлигидан хабари бор эди. Дарвоқе, Мпенза вақт топиб мен билан бирга Ўзбекистонга келишини айтди. У Самарқандда бўлмоқчи. Мен ҳам уни таклиф қилиб, ўзим билан бирга олиб келишга сўз бердим.

- Яқинда «Нефтчи» бош мураббийи Ариф Асадов сиз ҳақингизда мақтовли сўзларни гапирди. Муносабатларинг анча яхшига ўхшайди?

- Бош мураббийимиз ҳақида фақат илиқ сўзларни ишлатишим мумкин. Жамоага қўшилганимдан бери маслаҳатларини, кўрсатмаларини аямайди. «Нефтчи»га келган биринчи кунимдаёқ мендан Миржалол ака Қосимовни сўради. Мен у кишининг «Бунёдкор»да фаолият олиб бораётганлигини айтдим. Шунда Ариф Асадов, «Миржалол ажойиб йигит. Қосимов билан бирга Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоасида бирга тўп суриб, Европа чемпиони бўлганмиз», деб айтиб ёрқин хотираларни эслади.

- Мана Озарбайжон чемпионатида тўртта ўйин ўтказдингиз. Барча учрашувларда гол муаллифига айланаяпсиз. Сўнгги ўйин 4-турда «Нефтчи» сафида олтинчи голингизни киритиб тўпурарлар сафида яққол пешқадамга айландингиз. Қолаверса, жамоангиз киритган 9 та голнинг 6 таси сизнинг номингизга ёзилган. Менимча, бундай стартни ўзингиз ҳам кутмагансиз?

- Йўқ, нимага? Чемпионат бошланмасидан олдин ўз олдимга «Нефтчи» сафида тўпурар бўлиб мамлакат чемпиони бўламан, деб мақсад қилганман. Шу учун ҳар бир ўйинда гол уришим ва жамоам ғалабасига ҳисса қўшишим керак. «Интер»га қарши ҳам жуда қийин ўйин бўлди ва шунга қарамай ғалабага эришдик. Гол уришимга жамоадошларимнинг ҳам ҳиссаси катта. Умуман олганда, яна гол уришим мумкин эди, аммо бироз омад юз ўгирди. Иккинчи голни эса пенальтидан бразилиялик жамоадошим киритди.

- «Нефтчи»да ишларингиз ҳозирча аъло даражада десак бўлади. Боку жамоасига ўтганингиздан хурсанд бўлсангиз керак?

- Албатта, хурсандман.

- Демак, «Нефтчи» бу фаолиятингизда олдинга ташланган қадам, шундайми?

- Балки, шундай деса ҳам бўлар. Аммо, шундай вақтлар бўладики икки қадам олдинга ташлаш учун бир қадам ортга йўл олиш керак бўлади. Ўйлайманки, мен тўғри йўлдаман.

- Янги жамоангиз мухлислари ҳақида нима дея оласиз?

- «Нефтчи» ўзининг кўп йиллик содиқ мухлисларига эга. Бокулик мухлислар жамоамизни ҳам сафарда ҳам уй учрашувларида тинмай қўллаб-қувватлашади. Мухлислар борасида гап бўлиши мумкин эмас.

- Агар, «Нефтчи»да ишларингиз шу даражада давом этса кейинги йилда ҳам Озарбайжонда қоласизми ёки «Рубин»га қайтасизми?

- Буни ёлғиз худо билади. Мен 2011 йилнинг май ойига қадар «Нефтчи» футболчисиман. Кейинги фаолиятимнинг қаерда бўлиши эса «Рубин» клуби раҳбарияти қўлида. Қаерда тўп суришимни вақт кўрсатади. Мен қаерда тўп сурмайин, имкониятимдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламан.

- «Рубин»ни бир нечта етакчи футболчилар тарк этди. Сизнингча, бу жамоанинг Премьер лигада чемпионлик учун кураш олиб боришига салбий таъсир қилиши мумкинми?

- Аммо, ёддан чиқарманки жамоага яна тўртта юқори савиядаги футболчилар таклиф этилди. Фикримча, «Рубин» жорий мавсумда ҳам чемпионлик учун курашади.

- Баҳодир сиз бир неча йил миллий чемпионатимизда тўп сурдингиз. Айтингчи, Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионати ўртасида қандай тафовут бор?

- Фикримча, ҳар икки чемпионатнинг савияси бир хил. Фарқ Озарбайжон чемпионати УЕФАга қарайди, Ўзбекистон чемпионати эса ОФКга.

- Собиқ жамоангиз «Динамо» Озарбайжон чемпионатида иштирок этса, қайси ўринларда бўларди, сизнингча?

- Ўйлайманки, «кучли бешлик»ка интиларди.

- Ўзбек футболи, хусусан «Динамо»нинг ўйинларини кузатиб бораяпсизми?

- Албатта. Интернет орқали «Динамо» ўйинларини клуб сайтидан билиб бораман. Ўзбек футбол хабарларини ҳам футбол сайтларидан бохабар бўламан.

- Ҳозирда собиқ жамоангиз чемпионатда унчалик муваффақиятли тўп сура олмаяпти. Бунинг сабаби нимада, сизнингча?

- Яхши жамоа шаклланган. Менимча уларга сўнгги ўйинларда омад етишмади. Ўйлайманки, кейинги турларда «Динамо» ўз мухлисларини яна хурсанд қилишни бошлайди.

- Терма жамоамизнинг сўнгги ўйини Албанияга қарши учрашувни томоша қилдингизми? Фикрларингиз қандай?

- Очиғи ўйинни кўрганим йўқ, шу учун ҳеч нима дея олмайман.

- Терма жамоанинг сентябрь ойидаги йиғинига чақирув олмадингизми? ЎФФ ёки Вадим Абрамов бу борада сизга мурожаат қилишгани йўқми?

- Ҳозирча мурожаат бўлгани йўқ. Таркибни мураббий аниқлайди. Агар, йиғинга таклиф этса, албатта катта қувонч билан қабул қиламан. Ўзбекистонлик ҳар бир футболчи сингари мен учун ҳам мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш катта шараф.

- Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов Москванинг «Локомотив» ва Эстония терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларида таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Афсуски, рўйхатда номингизни учратмадик…

- Мен футболчиман. Терма жамоага кимни таклиф қилишни эса бош мураббий ҳал этади. Шуни билингки, мен ҳам бошқа ҳамюртларим каби терма жамоамга ёрдам беришга доим тайёрман.

- Самарқандга қачон келасиз?

- Келаётган ҳафтада ФИФА кунлари бор ва шу учун клуб футболчиларига қисқа таътил беради. Имкониятдан фойдаланиб насиб этса 30 август душанба куни Самарқандга жўнайман. Бир ҳафта она шаҳримда бўлгач, сўнг яна Ўзбекистондан Озарбайжонга қайтаман.

- Мазмунли суҳбатингиз учун катта раҳмат.

- Саломат бўлинг. Фурсатдан фойдаланиб Мамлакатимиз Мустақиллигининг 19 йиллиги билан барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклаб, оилаларига тинчлик ва тотувлик тилаб қоламан.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 1533. Киритилган сана: 2010-08-28 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Олий Лига-2017. 30-ТУР
25.11.2017
«Машъал»
«Муборак» стадиони
14:00

Фото-галерея

Динамо-Насаф. 1-тур.
«Динамо» - «Орол» - 6:1. Михаил Наумов
Жонибек Кучимов, 2016 йил, сентябрь.
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017 йил, 8 март

Сўровнома

Сизнингча, «Динамо» жамоасининг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси ким?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

23.11 СЎНГГИ ТУР УЧРАШУВИНИ ЗОКИР ҚОДИРОВ БОШҚАРАДИ
21.11 ОЛЕГ ТЮЛЬКИН: «ЛОКОМОТИВ» САВИЯ ЖИҲАТДАН БИЗДАН УСТУН»
20.11 МИРКО ЕЛЕЧИЧ: «ЧЕМПИОНЛИК ОСОН ҚЎЛГА КИРИТИЛМАДИ»
19.11 ЙИРИК МАFЛУБИЯТ…
18.11 «ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»: ЛИГАДА ҚОЛИШ ЁКИ ЧЕМПИОНЛИК ЎЙИНИ
17.11 «ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ» УЧРАШУВИГА МАРҲАМАТ!
15.11 «ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ» УЧРАШУВИНИ АСИМОВ БОШҚАРАДИ
09.11 ВАДИМ АБРАМОВ: «ФУТБОЛ ГОҲИДА АДОЛАТСИЗ…»
08.11 ОЛЕГ ТЮЛЬКИН: «ДИНАМО» ЛИГАДА ҚОЛИШ УЧУН СЎНГГИ НАФАСГАЧА КУРАШАДИ»
08.11 ОРАХОВАЦНИНГ СЎНГИ ДАҚИҚАДАГИ ГОЛИ «ДИНАМО»ГА FАЛАБА КЕЛТИРДИ

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2017. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.