«Динамо» клуби матбуот хизмати 2007 йилдан буён давом этаётган анъанасига содиқ қолиб, 2021 йил якунларига кўра, жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлади.
Аввалги йилларда «Динамо»нинг йил футболчиси клубнинг расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали аниқланган бўлса, сўнгги икки мавсумда телеграмдаги расмий каналида (https://t.me/FCDinamo1960) ташкил этилган овоз бериш орқали аниқланди.
Ҳафта давомида ўтказилган сўровномада мавсумни барқарор ўтказган жамоа аъзолари - Дмитро Сидоренко, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳумоюн Шербўтаев, Сардор Эминов ва Шоҳрухбек Абдураҳмонов сингари ўйинчилар иштирок этишди.
Овоз бериш якунларига кўра, йил давомида барқарор тўп суриб, 8та гол ҳамда 5та ассистга ҳаммуаллифлик қилган 22 ёшли Шоҳрухбек Абдураҳмонов сўровномада энг кўп – 66 % овозга эга чиқиб, «Динамо»нинг 2021 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Кейинги ўринлар ёш яримҳимоячи Ҳумоюн Шербўтаев, ҳимоячилар Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Обид Жўрабоев, Дмитро Сидоренко ва Сардор Эминовга насиб қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:
«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:
2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.
2016 йил – Амиржон Сафаров.
2017 йил – Жасур Азимов.
2018 йил – Акмал Холмуродов.
2019 йил – Ботирали Эргашев
2020 йил – Дамир Темиров
2021 йил – Шоҳрухбек Абдураҳмонов.
«Динамо» клуби матбуот хизмати. |