Про-Лига 31-тури доирасидаги марказий учрашув бугун Самарқандда “Динамо” ҳамда “Сурхон” клублари ўртасида кечади. Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар ўртасида шиддатли ўтиши кутилаётган тўқнашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташладик.
ЖОРИЙ МАВСУМДА...
Суперлигага чиқишни мақсад қилган ушбу жамоалар сўнгги даврани бир маромда ўтказишмоқда. “Сурхон” айни дамда 27 ўйиндан кейин 47 очко билан 4-ўринни банд этган бўлса, “Динамо” 27 баҳсдан кейин 40 очко билан 5-поғонада бормоқда. Ушбу ғалаба ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим.
“Динамо” сўнги учрашувда Ғузорда “Шўртан” устидан муҳим - 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган бўлса, “Сурхон” Термизда “Машъал”ни 2:1 ҳисобида мағлуб эта олди.
“Динамо” жамоасининг сўнгги 5 ўйини:
26-тур. Орол – Динамо - 0:2
27-тур. Динамо – Андижон – 0:0
28-тур. Андижон – Динамо - 1:0
29-тур. Динамо – Орол - 3:0
30-тур. Шўртан – Динамо - 0:1
31-тур. Динамо - Сурхон
“Сурхон” жамоасининг сўнгги 5 ўйини:
26-тур. Сурхон – Истиқлол – 1:1
27-тур. Хоразм – Сурхон - 0:4
28-тур. Сурхон – Хоразм - 6:1
29-тур. Истиқлол – Сурхон - 2:1
30-тур. Сурхон – Машъал - 2:1
31-тур. Динамо - Сурхон
УЧРАШУВ ТОЛИБЖОНОВГА ТОПШИРИЛДИ
Турнинг марказий баҳсини Олим Толибжонов бошқариб боради. Комиссар сифатида бу сафар ҳам Маъмур Саидқосимов фаолият олиб боради.
Про-Лига. А гуруҳи. 31-тур.
22 октябрь (душанба)
“ДИНАМО” – “СУРХОН”
Бош ҳакам: Олим Толибжонов
Самарқанд, “Динамо” стадиони.
Ўйин вақти: 16:00.
Чипта баҳоси: 7000 cўм.
ЭСКИ ТАНИШЛАР...
Термизликлар сафидаги Фарҳод Тожиев ва Иброҳим Раҳимовлар “Динамо” жамоасининг собиқ футболчилари саналишади. Ҳар икки футболчи бугун “Динамо” жамоасига қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Фарҳод Тожиев 2007 ва 2008 ва ўтган мавсум – 2017 йил иккинчи даврасида “Динамо” сафида тўп сурган бўлса, Иброҳим Раҳимов 2007 йилда жамоамиз сафида тўп сурган.
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 24-ТЎҚНАШУВ
1992 йилдан буён “Сурхон” ва “Динамо” клублари чемпионат доирасида 23 маротиба ўзаро тўқнаш келишган. “Динамо” 23 ўйиндан 8 тасида ғалаба қозонган, 9 ўйинда “Сурхон” ғолиб бўлган. 6 та учрашув эса дуранг натижа билан тугаган. Голлар нисбати, 33-28 “Сурхон” фойдасига.
Учинчи даврадаги сўнгги учрашувда Термизда дуранг қайд этилган – 1:1. Ўшанда Павел Пуришкин ҳисобни очган бўлса, Абдул Азиз Юсупов жавоб голини урган.
Сўнгги учрашувлардаги натижалар:
04.09.2018. Сурхон – Динамо - 1:1
07.06.2018. Динамо - Сурхон - 2:3
02.05.2018. Сурхон – Динамо - 2:1
25.09.2004. Динамо - Сурхон - 1:0
03.05.2004. Сурхон – Динамо – 3:0
27.09.2003. Динамо – Сурхон - 3:0
26.04.2003. Сурхон - Динамо - 2:1
04.09.2002. Сурхон – Динамо - 2:0
18.05.2002. Динамо – Сурхон - 2:0
17.09.2001. Сурхон – Динамо - 1:0
04.05.2001. Динамо – Сурхон - 4:1
20.09.2000. Сурхон – Динамо - 5:3
29.04.2000. Динамо – Сурхон - 2:1
04.09.1999. Динамо – Сурхон - 1:1
18.05.1999. Сурхон – Динамо - 1:2.
«Динамо» клуби матбуот хизмати. |