20 октябрь куни “Динамо” футбол клуби аъзолари Самарқанд шаҳрида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюришди.
“Динамо” клуби барча футболчилари, жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев, бош менежер Илҳом Шарипов, клуб спорт директори Рустам Истамов иштирок этган тадбирда клуб ва вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси ўртасида ўзаро боғлиқлик янада мустаҳкамланди. Тадбирни Самарқанд вилоят футбол Ассоциациясининг вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев ва академия директори Владимир Гуршумов очиб берди.
Дастлаб, “Динамо” футболчилари академия тарбияланувчилари билан ўзаро танишиб, сўнг уларга “мастер-класс” ўтказишди, бирга машғулотларга киришишди. Шундан кейин академиянинг турли ёшдаги иштирокчилари билан ўзаро жамоаларга бўлиниб, бирга футбол ўйнашди.
Тадбир давомида Учқун Қобилов ва академиянинг бир қатор малакали мураббийлари қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганаётган тарбияланувчилар “Динамо” футболчиларига ўзларини қизиқтираётган саволлари билан мурожаат этишди.
Қизиқарли ва дўстона руҳда ўтган учрашув ёш футболчиларга катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида вилоят футбол академияси ва клуб ўртасида мана шундай учрашувларни тез-тез ўтказишга келишиб олинди.
“Динамо” клуби матбуот хизмати.
Ушбу тадбир фотогалереяси билан "Динамо" клубининг Телеграммдаги расмий саҳифаси - https://t.me/fcdinamo1960 танишишингиз мумкин. |