Про-Лига 30-турида Ғузорда маҳаллий “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлган “Динамо” сафардан муҳим ғалаба билан қайтди.
Учрашув олдидан Илҳом Юнусов, Ҳакимхон Аъламхонов ва Павел Пуришкинлар жароҳати боис жамоага ёрдам бера олишмасди. Шу сабабли Суҳроб Иззатов дастлабки дақиқалардан ҳимоячи сифатида тўп сурди.
Дастлабки бўлимнинг ўзида “Динамо” ҳисобни очиш учун жуда кўп вазиятларга эга бўлганди, аммо омад юз ўгирди.
60-дақиқада эса мезбонлар футболчиси тўпни жарима майдони ичида қўл билан ўйнаб, ўйин қоидасини бузди. Белгиланган жарима зарбасини Жасур Азимов аниқ бажарди, 0:1.
Ўйин якунигача икки томонда ҳам ҳисобни ошириш учун имкониятлар бўлганди, аммо натижа ўзгармади – 0:1 «Динамо»нинг муҳим ғалабаси.
Про-Лига. 30-тур.
17 октябрь (чоршанба)
«Шўртан» - «Динамо» 0:1
Ғузор. “Марказий” стадион. 512 томошабин.
Ҳакамлар: А. Шукруллаев, Д. Жуманиёзов, Д. Искандеров, Р. Абдувоҳидов.
Назоратчи: Р. Серазетдинов.
Комиссар: А. Давиденко.
Гол: Жасур Азимов, 60 (пенальти).
“Шўртан”: Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Холмурод Холмуродов (Мирмуҳсин Сатторов, 84), Олимжон Каримов, Маъруф Муродов, Мўмин Мелиев (Жасур Холтўраев, 74), Ислом Бойсариев (Оғабек Эркинов, 68), Сардор Хурсанов, Ислом Шодмонов (Шаҳзод Хурсанов, 62), Фарҳод Намозов (Жавоҳир Мусажонов, 82), Аббосхон Ғуломов.
“Динамо”: Шохруҳ Эшбўтаев, Миркомил Лоқаев, Акмал Холмуродов, Жасур Ашуров (Далер Алмосжонов, 90+3), Жасур Азимов, Дилмурод Каримов, Дамир Темиров, Аваз Агалиев, Суҳроб Иззатов, Отабек Нарзуллаев (Шерзод Жалилов, 87), Санжар Баратов (Комил Шарофутдинов, 90+2). |