Про-Лига 29-тури доирасида Самарқандда Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилган “Динамо” жамоаси йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.
Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 27-дақиқада ҳисобни очишди. Қанотдан етказилган тўпни меҳмон футболчиларидан бири қўл билан ўйнашга мажбур бўлди. Натижада белгиланган пенальтини Отабек Нарзуллаев аниқ бажарди, 1:0.
Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 47-дақиқада фарқни иккитага оширишди. Захирадан майдонга тушганига бир дақиқа бўлган Дилмурод Каримов жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба билан ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди.
72-дақиқада мураббийлар томонидан қилинган яна бир ўзгариш ўз самарасини берди. Далер Алмосжонов жарима майдонига ёриб кириб, икки ҳимоячини ортда қолдириб зарба йўллади. Дарвозабон томонидан қайтарилган тўпни Комил Шарофутдинов такрорий зарба билан дарвозага жойлаб қўйди – 3:0.
Мавсумдаги 10-ғалабасини қўлга киритган «Динамо» жамоаси навбатдаги турни Ғузорда “Шўртан” жамоасига қарши ўтказади.
Про-Лига. 29-тур. 11 октябрь (пайшанба)
«ДИНАМО» - «ОРОЛ» - 3:0
Самарқанд. “Динамо” стадиони. 1402 томошабин.
Ҳакамлар: И. Танташев, Ш. Раҳматов, А. Ғиёсов, Ж. Қудратов.
Назоратчи: О. Рубаков.
Комиссар: Л. Қўчқоров.
Голлар: Отабек Нарзуллаев, 27 (1:0 пен.). Дилмурод Каримов, 47 (2:0). Комил Шарофутдинов, 72 (3:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Мирас Қарлибоев (80, Орол).
“Динамо”: Шохруҳ Эшбўтаев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аламхонов (Дилмурод Каримов, 46), Акмал Холмуродов, Павел Пуришкин (Фирдавс Абдусалимов, 74), Жасур Ашуров (Далер Алмосжонов, 61), Жасур Азимов (Комил Шарофутдинов, 53), Санжар Баратов (Шерзод Жалилов, 63), Аваз Агалиев, Суҳроб Иззатов, Отабек Нарзуллаев.
“Орол”: Улуғбек Янгибоев, Жамшид Боранбаев, Расул Мусаев, Ислом Сейтназаров, Мирас Қарлибоев (Улуғбек Қутибоев, 81), Дамир Низанов (Шарияр Каримбоев, 76), Бобур Фарҳодов (Жавлон Примбетов, 64), Алберт Сдиков, Бахтиёр Ўрозов, Полат Каипназаров (Нурлибек Таласбоев, 73), Азамат Бобожонов (Худоёр Эралиев, 83).
Огоҳлантириш: Павел Пуришкин (8). |