Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ТЕРМИЗДАН АЛАМЛИ ДУРАНГ БИЛАН…

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Про-Лига 24-тури доирасида Термизда маҳаллий “Сурхон” жамоаси меҳмони бўлган “Динамо” клуби муҳим баҳсда ғалабани қўлдан чиқаришга мажбур бўлди.

Самарқанд клубининг сўнгги 10 турдан буён мағлубият нималигини билмай келаётгани, хусусан 3-давра баҳсларида ғалабали серияга эришаётгани боис, шу куни Самарқанддан ҳам мухлислар “Динамо”ни муҳим баҳсда қўллаб-қувватлаш учун Термизга етиб келишганди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган “Динамо” 7-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Чап қанотдан ҳужумга ўтган Аббосбек Жумақулов тўпни Павел Пуришкинга етказди. Ҳужумчининг кучли зарбаси эса ҳисобни очилишига сабаб бўлди, 0:1.

Голдан кейин ҳам “Динамо” ўйин назоратини бой бермади ва танаффусга устунлик билан чиқди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқалигида ҳам “Динамо” ўйин назоратини ўз қўлида сақлаб келаётганди. Учрашувнинг кульминацион нуқтаси – 57-дақиқада юз берди. “Динамо” қанотдан ҳужумга ўтаётган пайтда навоийлик ҳакамлар гуруҳи кутилмаганда ўйинни тўхтатишди. Бош ҳакам Зокир Қодиров қанот ҳаками Руслан Самандаров билан маслаҳатлашгач, “Динамо” майдон марказида фаол тўп сураётган 19 ёшли Суҳроб Иззатовни майдондан четлатиш борасида қарор қабул қилди...

Бир киши кам бўлиб қолган “Динамо”чилар ўйин назорати ва устунлигини тўлиқ мезбонларга беришга мажбур бўлишди. Натижада “жонланган” мезбонлар 85-дақиқага келиб Абдулазиз Юсуповнинг бош билан берган зарбасидан сўнг мувозанатни тиклашди, 1:1. Бу ўйиндаги якуний натижа бўлди.

Про-Лига. 24-тур.

4 сентябрь (сешанба)

«СУРХОН» - «ДИНАМО» 1:1

Термиз, 1628 томошабин.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси Навоий)

Назоратчи: Артём Арутюнов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Павел Пуришкин, 7 (0:1). Абдул Азиз Юсупов, 85 (1:1).

“Сурхон”: Азамат Аҳмедов, Ғайрат Жумаев (Баҳриддин Ваҳобов, 63), Нажмиддин Нормуродов, Убайдулло Холиқулов (Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 77), Низом Норов (Аббос Махсталиев, 46), Аббос Пўлатов (Алишер Мирзаев, 17 (Тимур Усмонов, 83), Абдул Азиз Юсупов, Шердор Тўхтасинов, Сардор Эминов, Азизбек Усмонов, Бек Абдуллаев.

“Динамо”: Шохруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Илҳом Юнусов, Павел Пуришкин (Дамир Темиров, 76), Жасур Азимов, Санжар Баратов, Аваз Агалиев, Суҳроб Иззатов, Виктор Григорьев, Отабек Нарзуллаев, Аббос Жумақулов (Жасур Ашуров, 90+2).

Огоҳлантиришлар: Ғайрат Жумаев (33), Азизбек Усмонов (90+2).

Четлатиш: Суҳроб Иззатов (57).

Ўқилди (марта): 1400. Киритилган сана: 2018-09-05 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо-2019. Тақдимот маросими. Акмал Холмуродов
Равшан Эрматов

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди
19.02 «Динамо» Грузия клубини мағлубиятга учратди
05.02 «Динамо»нинг Туркиядаги йиғин доирасидаги рақиблари маълум
25.01 «Динамо» босниялик форвард билан шартнома имзолади
08.01 Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи
05.01 «Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади
23.12 «Раҳмати калон, Ҳаким ака!». «Динамо» мухлислари Ҳаким Фузайловга омад тилашди
18.12 «Динамо» ПФК Ҳаким Фузайлов билан дўстона хайрлашди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2022. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.