Мавсумнинг дастлабки ўйинида Ҳаққулободда “Норин” жамоасига қарши саф тортган “Динамо” жамоаси сафарда очко йўқотди.
“Шодлик” стадионида кечган ўйин аввалида Ҳаққулободда мавсумнинг расмий очилиш маросими ўтказилди.
Учрашувда ҳар икки томон ҳам фақат ғалабани кўзлагани дастлабки дақиқалардан кўрина бошлади. Мезбонлар сингари меҳмонлар ҳам ҳужумкорликка катта эътибор қаратишган бўлишсада, вазиятларда жамоаларга омад етишмади.
“Динамо” мураббийлари иккинчи бўлимда Зоҳир Қўзибоев ва Муйдин Мамазулунов сингари тажрибали ҳужумчиларни майдонга туширгач, самарқандликлар ҳужумкорликни ошириб, ўйин якунигача ғалаба голини уришлари мумкин эди, аммо шу куни жамоага якуний зарбани беришда омад етишмади.
Шиддатли ўтган ушбу баҳсда нурсиз дуранг қайд этилиб, жамоалар илк турда муроса йўлини танлашди, 0:0.
«Динамо» жамоаси 2-турда дам олса, 3-турда 20 апрель куни Самарқандда Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилишади.
Про-Лига. 1-тур.
“НОРИН” – “ДИНАМО” – 0:0
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев (Тошкент), А.Снетков (Тошкент вил.), С.Улфатов (Тошкент вил.).
Назоратчи – И.Рахимов (Андижон).
Комиссар – Б.Намозов.
“Норин”: Шерзод Абдураимов, Вусол Магеррамов, Улуғбек Худойбердиев, Исломжон Исмоилов, Сарвар Холматов, Жаъфар Исмоилов, Санжар Баратов, Зафар Турсунов, Комил Тожиддинов, Акбар Муродов, Абдумалик Тошпўлатов.
Захира: Баракатилло Исроилов, Баҳодир Муртазоев, Файзулло Жуманқўзиев, Акмал Абдураҳмонов, Фарҳод Намозов, Абдулазиз Абдулҳамидов, Шаҳзод Маъмуржонов.
«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Виктор Григорьев, Ҳакимхон Аъламхонов (Зоҳир Қўзибоев, 52), Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Жасур Ашуров, Илҳом Юнусов (Жасур Қурбонов, 65), Жасур Азимов, Мирза Жониқулов (Арам Маркарян, 85), Амиржон Сафаров (Муйдин Мамазулумов, 73)
Захира: Шоҳруҳ Раимов, Бунёд Исроилов, Марадона Сафаров. |