Ўзбекистон Футбол Федерацияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Самарқандда бўлиб, футбол учун яратилган шароитлар билан танишиб чиқишди.
ЎФФ мутахассиси Ботир Каримжонов бошчилик қилган Самарқанддаги ташриф давомида ишчи гуруҳ «Динамо» футбол клуби қароргоҳи, «Динамо» стадиони, «Олимпия» стадиони, Тайлоқ Олимпия Захиралари лицейи, Чархин қўрғонида жойлашган «Динамо» футбол клуби мактабида бўлишди. Комиссия аъзолари клубнинг лизензиялаш ишлари билан танишиш билан бирга, вилоятдаги футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишишди.
Бир кун давом этган комиссия аъзолари назоратидан кейин ЎФФ вакиллари ўз хулосалари қаторида, таклиф ва тавсияларини билдиришди. |