Олий Лига-2017 мавсумининг сўнгги тур учрашуви доирасидаги «Машъал» - «Динамо» ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.
Рўйхатга биноан, 30-турнинг Муборакдаги «Машъал» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш навоийлик Зокир Қодировга топширилган. Унга қанотларда Обид Жумаев ва Руслан Самандаровлар ёрдам бериб боришади. Назоратчи ҳакам эса Бухородан Иброҳим Шарипов.
Олий Лига, 30-тур
25 ноябрь, шанба
“Машъал” (Муборак) – “Динамо” (Самарқанд)
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), И.Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: В.Штерн |