Олий Лига 29-турининг Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Локомотив» учрашуви барчанинг диққат эътиборида турибди. Ушбу баҳсдаги ғалаба ҳар икки жамоа учун жуда муҳим саналади.
«Динамо» - «Локомотив» иштирокидаги ушбу баҳс ҳар икки томон учун жуда муҳим саналади. ПФЛ қароридан кейин, лигада қолиш учун кураш олиб бораётган Самарқанд жамоаси учун сўнгги икки турда максимал очко олиши ўта муҳимдир.
Бутун мавсум давомида «Динамо»ни тинмай қўллаб-қувватлаган барча самарқандлик мухлисларни 19 ноябрь кунги баҳсга чорлаймиз! Самарқанддаги Олий Лига-2017 мавсумига якун ясаб берадиган баҳсда ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши «Динамо» учун жуда муҳим. Ўйиндан кейин Самарқандда Олий Лига-2017 ёпилиш маросими ўтказилади.
«Динамо» - «Локомотив» ўйини чипталари «Динамо» стадиони кассаларида сотилишда давом этмоқда. Ўйингоҳга келиб севимли «Динамо» жамоамизни қўллаб-қувватланг!
Олий Лига. 29-тур.
19 ноябрь (якшанба)
«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)
Учрашув бошланиш вақти: 14:00.
Самарқанд, «Динамо» стадион. |