Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 18-ТУР
18.08.2019
«Қизилқум»
«Навоий» стадиони
2:1

Анонс

18-тур Динамо - Бухоро

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 53-10 47
2 Локомотив 17 28-12 34
3 Бунёдкор 17 25-19 30
4 Насаф 17 25-16 27
5 Сўғдиёна 17 21-22 27
6 Навбаҳор 17 22-16 25
7 Сурхон 17 17-24 22
8 Металлург 17 19-19 20
9 Динамо 17 19-25 18
10 Қизилқум 17 17-35 17
11 Андижон 17 16-22 16
12 АГМК 17 20-28 16
13 Қўқон-1912 17 19-34 14
14 Бухоро 17 9-28 12

СУПЕРЛИГА - 2019

17-тур Қизилқум 2-1 Динамо
17-тур Бунёдкор 1-0 Металлург
17-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
17-тур Бухоро 1-1 Сўғдиёна
17-тур Қўқон-1912 2-1 Сурхон
17-тур АГМК 0-3 Пахтакор
17-тур Локомотив 1-0 Насаф
16-тур Сўғдиёна 1-0 Қизилқум

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Санжар Баратов

16.06.1991

Дилмурод Каримов

27.06.1989

Комил Шарофутдинов

03.06.1993

Ботирали Эргашев

23.06.1995

Янгиликлар » Про-Лига

УЗОҚ КУТИЛГАН ҒАЛАБА

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Олий Лига 24-тури доирасидаги Самарқандда «Олмалиқ» жамоасини қабул қилган «Динамо» клуби ниҳоят 10 та ўйиндан иборат голсизлик сериясига якун ясади.

24-турдаги ушбу ғалабага қадар «Динамо» сўнгги маротиба Самарқандда 6-турда «Бухоро»ни мағлуб этган ва ўшандан буён ўз майдонида ғалаба нималигини билмаётган эди. Қолаверса, 13-турдаги сафарда ўтган «Нефтчи» устидан қозонилган ғалабадан (2:3) кейин 10 тур давомида гол уролмай келаётганди. Ниҳоят, ушбу нохуш анъаналарга барҳам берилди.

Учрашувдан олдин мураббийлар ижара сабабли Фарҳод Тожиев ва Муҳаммад Исаевларни майдонга тушира олишмади, қолаверса дисквалификация сабабли Амиржон Сафаров ҳам ёрдам бера олмасди. Ушбу йўқотишларга қарамай, «Динамо» ўйин давомида рақибидан ҳеч бир жабҳада қолишмай, қарши ҳужумларда рақибни жазолаш учун интилди.

Ўйиннинг 66-дақиқасида захирадан майдонга тушган тезкор Абдумалик Абдуллаев қарши ҳужумда рақиб посбони билан яккама-якка ҳолатига чиқиб бораётганида, ҳимоячи Вусол Магерамов сўнгги чора сифатида ҳужумчини жарима майдончасига кирмай, қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу ҳолатда бош ҳакам дарҳол футболчини майдондан четлатди.

Жарима зарбасига яқин келган Искандар Холмирзаев чамаси 18 метрлардан тўпни ажойиб зарба билан Роман Абдулов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди, 1:0. Энг қизиғи, Холмирзаев сўнгги голини ҳам айнан «Олмалиқ» билан кубок баҳсида худди шу тарзда киритган эди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида мезбонлар ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб қолиб, ниҳоя узоқ кутилган ғалабани қўлга киритишди.

«Динамо» навбатдаги учрашувни Қаршида «Насаф» жамоасига қарши 20 октябрь куни ўтказади.

Олий Лига. 24-тур.

13 октябрь (жума)

«Динамо» (Самарқанд) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 1:0

Самарқанд, 4807 томошабинлар.

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,8, А. Сидоров (Тошкент) – 8,6, Д. Сайлалов (Тошкент) – 8,6, Ш. Ражабов (Бухоро) – 8.

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Гол: И. Холмирзаев (67).

«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров (Абдумалик Абдуллаев, 64), Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов (Ҳакимхон Аламхонов, 90), Раду Рогак, Шохрухбек Ҳолматов, Алексей Николаев, Искандар Холмирзаев, Саиджалол Давлатжонов (Ориф Мамажонов, 58), Аднан Ораховац, Дониёр Исмоилов.

«Олмалиқ»: Роман Абдулов, Дилшод Жўраев, Вусал Магеррамов, Лутфулла Тўраев, Камолиддин Мурзоев, Зафар Полвонов (Виктор Клишин, 75), Раҳматилло Бердимуродов, Санжар Риҳсиобев, Игорь Йелич, Владислав Косминин, Хуршид Мухторов (Фархат Мусабеков, 80).

Огоҳлантиришлар: А. Ороховац (61), А. Абдуллаев (83) – Х. Мухторов (10), Д. Жўраев (37).

Четлатиш: В. Магиррамов («Олмалиқ», 66).

Энг яхши ўйинчилар: И. Холмирзаев – В. Косминин.

Четлатиш: Вусал Магеррамов, 66 («Олмалиқ»)

Ўқилди (марта): 814. Киритилган сана: 2017-10-13 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 18-ТУР
26.08.2019
«Бухоро»
«Динамо» стадиони
18:00

Фото-галерея

Суперлига-2019. / 1-тур / Динамо-Насаф-1:1. Амиржон Сафаров гол.
Миркомил Локаев
Сирож Самарканд сен билан акцияси
Нурбек Сафаров хотирасига сукут

Сўровнома

Сизнингча, «Қизилқум» - «Динамо» учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

15.08 Даврон Файзиев: “Динамо”нинг мақсади энди финалга чиқиш”
14.08 Ўзбекистон Лига кубоги: «Динамо» ярим финалда!
10.08 Навбатдаги аламли мағлубият
07.08 Ботирали Эргашев: «Динамо» мухлислари доим биз билан елкама-елка туришади»
04.08 Лига Кубоги: «Динамо» - «Андижон» учрашуви нега вақтлироқ бошланади?
31.07 Даврон Файзиев: «Рақибдан кўпроқ ҳужум қилиб, аламли мағлубиятга учрадик...»
29.07 «Локомотив» - «Динамо»: 10 йиллик нохуш анъана бузиладими?
28.07 “Бунёдкор” – “Динамо” – 4:2
27.07 «Бунёдкор» - «Динамо»: Самарқанд жамоаси 5 йил олдинги натижани такрорлай оладими?
26.07 Тошкентдаги учрашувни Норсафаров бошқаради

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.