Олий Лига 23-тури доирасидаги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадалари эълон қилинди.
Рўйхатга биноан, Жиззахда ўтадиган «Сўғдиёна» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш тошкентлик ҳакам Ҳасан Рўзиевга ишониб топширилди.
Назоратчи сифатида Игорь Нехочин ишласа, ЎФФ вакили сифатида Валерий Лёткин Жиззахга боради.
Олий Лига. 23-тур.
30 сентябрь (шанба)
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин. |