«Динамо» - «Қўқон-1912» (0:0) учрашувидан кейин дастлаб «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Учрашувда фақат ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Афсуски, яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Рақибимиз «Қўқон-1912» жамоаси бугун бежизга пешқадамлар сафида бормаёганлигини кўрсатди. Иккинчи бўлимда ҳам ҳимояда яхши ўйнаб вазиятлар яратилган бўлинсада, омад биз томонда бўлмади. Тенгкурашлар остида ўтган учрашув адолатли натижа билан тугади деб ўйлайман. |