Олий Лига 20-тури доирасидаги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум қилинди.
ПФЛ эълон қилган рўйхатига биноан, Самарқандда ўтадиган эътиборли ўйинлардан бири «Динамо» - «Қўқон-1912» учрашувини бошқариб бориш тажрибали ҳакам Владислав Цейтлинга ишониб топширилди. Унга қанотларда Рафаэль Серазетдинов ва Андрей Калининлар ёрдам бериб боришади. Назоратчи ҳакам эса Шамил Жумаев бўлса, ПФЛ вакили сифатида Ноил Лутфулин иш олиб боради.
Олий Лига. 20-тур.
7 сентябрь (пайшанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин. |