Олий Лига 17-тури доирасида воҳада маҳаллий “Шўртан” клуби меҳмони бўлган “Динамо” жамоаси сафарда аламли мағлубиятга учради.
Учрашувни бошлаб берган меҳмонлар ўйиннинг илк дақиқаларидан рақиб дарвозасини ишғол этишга киришиб кетишди. Аммо қатор вазиятларда омад мезбонларга кулиб боқди. Шу куни анча фаол тўп сурган Амиржон Сафаровнинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.
Учрашувнинг 74-дақиқасига келиб, Игорь Тараннинг тўп узатишини қайтаришга ҳаракат қилган ёш ҳимоячи Ҳакимхон Аъламхонов тўсатдан омадсизлик туфайли ўз дарвозасини ишғол қилиб, ўйиндаги ҳисобни очди – 1:0.
Жамоаларнинг ҳисобни ўзгартиришга қаратилган уринишлари самара беришига ҳатто ҳакам томонидан қўшиб берилган 5 дақиқа вақт ҳам ёрдам беролмади. “Динамо” Fузорда аламли мағлубият билан қайтди.
Олий Лига. 17-тур. 12 август
«Шўртан» (Ғузор) - «Динамо» (Самарқанд) – 1:0. 3751 томошабин.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий) – 8,0, О. Жумаев (Навоий) – 8,2, Р. Самандаров (Навоий) – 8,3, Ш. Ражабов (Бухоро) – 8
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
«Шўртан»: 25. А. Туробов, 4. Д. Отақулов, 9. И, Таран (5. Х. Эргашев, 88), 12. Л. Убайдуллаев, 15. О. Жўрабоев, 18. Э. Бойматов (7. О. Каримов, 72), 38. С. Мамадалиев, 55. Д. Хушбаков (99. М. Сафаров, 60), 76. А. Омонов, 77. О. Нарзуллаев, 85. Р. Мельзетдинов.
Захира: 1. Э. Тожибоев, 17. Г. Раҳмонов, 20. Ш. Хурсанов, 92. Е. Кочнев.
«Динамо»: 27. Т. Жўраев, 2. М. Локаев, 4. Х. Аламханов (9. С. Сулейманов, 76), 8. Д. Азимов, 15. Ш. Холматов, 17. А. Николаев, 20. А. Сафаров, 26. С. Давлатжонов, 50. Ф, Тожиев (11. А. Абдуллаев, 58), 70. М. Исаев (41. Д. Қурбонов, 51), 90. Д. Исмаилов.
Захира: 1. М. Наумов, 6. А. Бозоров, 14. Р. Рогак, 19. О. Мамажонов.
Гол: Х. Аъламханов (74, автогол).
Огоҳлантиришлар: Л. Убайдуллаев (52), Д. Отақулов (70) – С. Давлатжонов (67).
Энг яхши ўйинчилар: И. Таран – Ф. Тожиев. |