Олий Лига 17-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди.
Унга кўра, 12 август куни Ғузорда бўлиб ўтадиган «Шўртан» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш навоийлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Учрашувни Зокир Қодиров бошқариб борса, унга қанотларда Руслан Самандаров ва Обид Жумаевлар ёрдам бериб боришади.
12 август (шанба)
«Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), Ш. Раджабов (Бухоро)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин. |