Олий Лига 12-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати маълум қилинди.
Унга кўра, Самарқандда ўтадиган турнинг эътиборли баҳсларидан бирида «Динамо» Навоийнинг «Қизилқум» клубига қарши саф тортади.
Ушбу учрашувни Виктор Серазетдинов бошқариб боради. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Андрей Цапенколар ёрдам беришади.
Олий Лига. 12-тур.
26 май (жума).
«Динамо» (Самарқанд) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Қизилқум» учрашуви 26 май куни «Динамо» стадионида соат 18:00да бошланади. |