Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган ўйинларга ҳакамлар тайинланди.
Унга кўра, Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Олмалиқ» учрашувини бошқариб бориш пойтахтлик Ҳасан Рўзиевга топширилди.
Учрашув назоратчиси этиб қашқадарёлик Шамил Жумаев тайинланган.
Ўзбекистон Кубоги–2017.
1/8 финал дастлабки учрашувлари
22 май (душанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Шаҳрисабз).
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Олмалиқ» учрашуви 22 май, душанба куни соат 18:00да бошланади. |