Олий Лига 9-тури доирасидаги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадалари рўйхати эълон қилинди.
ПФЛ маълумотларига биноан, 6 май куни Олмалиқ шаҳрида ўтадиган «Олмалиқ» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилган.
Учрашув назоратчиси этиб Алишер Абдуллаев тайинланган бўлса, ПФК вакили сифатида Аҳрол Иноятов Олмалиққа боради.
Олий Лига. 9-тур.
6 май (шанба)
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов. |