Жорий мавсумдаги сўнгги сафар учрашувида Андижонда майдонга тушган «Динамо» жамоаси меҳмондан бир очко билан қайтишди.
Тенгкурашлар остида ўтган учрашувнинг дастлабки дақиқаларида жамоамиз ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлганди, аммо вазиятларда ундан омад юз ўгирди. Ўйиннинг 86-дақиқасига келиб ўйинда ҳисоб очилди. Мезбонлар ёш ҳужумчиси Фарҳод Бекмуродов гол киритган бўлса, орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Фаррух Шотурсунов мувозанатни тиклаб «Динамо»га жуда муҳим очкони келтирди.
Олий Лига. 29-тур. 5 ноябрь (пайшанба)
«Андижон» (Андижон) – «Динамо» (Самарқанд) 1:1
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
Голлар: Фарҳод Бекмуродов 86 - Фарруҳ Шотурсунов 89.
«Андижон»: 12.Геннадий Мошняга, 2.Турсунбой Ҳусанов, 3.Даврон Турсунов, 5.Иқбол Бобохонов, 6.Иброҳим Отахонов, 8.Шукур Жумабоев, 13.Анвар Бердиев, 21.Жавлон Гусейнов, 22.Иқбол Акрамов (67.Фарҳод Бекмуродов, 55), 30.Абдуллоҳ Олимов (14.Абдулатиф Абдуқодиров, 74), 55.Асрор Раҳмонов.
«Динамо»: 25.Муҳиддин Худоёров, 5.Илдар Маматказин (20.Фаррух Шотурсунов, 73), 7.Отабек Зокиров, 13.Ҳасан Асқаров, 17.Жасур Азимов, 55.Аваз Агалиев (16.Акмал Холмуродов, 53), 60.Дилшод Шарофетдинов (26.Комил Шарофетдинов, 57), 61.Артём Филипосян, 66.Акмал Бозоров, 67.Илҳом Юнусов, 97.Камолиддин Мурзоев.
Огоҳлантиришлар: Ҳасан Асқаров 22, Артём Филипосян 44. |