Биринчи давранинг сўнгги ўйинида «Олмалиқ»га қарши сафарда майдонга тушган «Динамо» жамоаси даврани мағлубият билан якунлади.
Ўйиндан олдин Тачмурод Агамуродов таркиб борасида жуда катта муаммога йўлиққанди. Чипев ва Ибрагимов дисквалификация туфайли, Смоляченко, Фомин жароҳати боис, Акмал Холмуродов эса оилавий муаммолари сабабли таркибдан ўрин олишмаганди.
Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари остида бошланиб, 7-дақиқада Никита Павленко ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида ҳам айнан ушбу футболчи Мельничук дарвозасини иккинчи бор ишғол этди. 65-дақиқада эса Камолиддин Мурзоевнинг голи олмалиқлик футболчиларга йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.
Биринчи даврадан кейин «Динамо» жамоаси мавсумни 12-ўринда якунлади. Иккинчи давра 2 август куни бошланиб, 16-турда «Динамо» «Қўкон-1912» жамоаси меҳмони бўлади.
Олий Лига. 15-тур. 1 июль (чоршанба)
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Динамо» (Самарқанд) - 3:0
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент) - 8,5, Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Н. Павленко (7, 51), К. Мурзаев (65).
«Олмалиқ»: Умид Хонимқулов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Евгений Гоголь, Саҳоб Жўраев (Жаҳонгир Абдумўминов, 46), Шавкат Саломов (Муҳаммад Исаев, 79), Камолиддин Мурзоев, Ислом Иномов, Никита Павленко, Адриан Кашкавал, Арслонмурод Омонов, Неманья Йованович (Ғулом Урунов, 60).
«Динамо»: Андрей Мельничук, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Ильдар Маматказин, Отабек Зокиров (Амин Файзуллаев, 77), Жасур Азимов (Мурод Тўйчибоев, 62), Темур Шарипов, Комил Шарафутдинов, Маъруф Муродов, Аваз Агалиев, Фирдавс Абдусалимов (Ислом Шарипов, 70).
Огоҳлантиришлар: С.Жўраев 14 – Ж.Азимов 35.
Энг яхши ўйинчилар: Н. Павленко – О. Зокиров. |