«Динамо» - «Металлург» (1:0) учрашувидан сўнг дастлаб «Металлург» бош мураббийи Рустам Мирсодиков ўйин борасида тўхталди.
«Учрашув анча шиддатли ва томошабоп ўтди. Муросасиз руҳда ўтган ўйинлар мухлисларга ёқади, албатта. Бугун Самарқандга очко олиш учун келгандик, аммо омад кўпроқ «Динамо» томонида бўлди. Майдон эгалари бугунги қониқарсиз ҳолатлари учун ғалабани кўпроқ хоҳлаб, майдонда бор кучлари билан ўйинашди. Мавсум ҳали олдинда, кейинги ўйинларда ғалаба учун курашишда давом этамиз» - дейди меҳмонлар устози Рустам Тўхтамуродович. |