Олий Лига 2-тури доирасида Бухорода меҳмон бўлган “Динамо” жамоаси сафардан очко билан қайтди.
Учрашувни ҳужумкор бошлаган Тачмурод Агамуродов шогирдлари ўйиннинг 29-дақиқасига келиб ҳисобни очишди. Болгариялик яримҳимоячи Николай Чипевнинг чамаси 30 метрлардан берган зарбаси ажойиб кўринишда мезбонлар дарвозасидан ўрин олди, 0:1.
Иккинчи таймга келиб мезбонлар ҳужумкорликка зўр беришди. Натижада 52-дақиқада Жамшид Ҳасанов мувозанатни тиклашга эришди, 1:1.
Ушбу натижа ўйиннинг сўнгги дақиқасигача сақланиб қолинди ва “динамочилар” мавсумдаги илк очкони Бухородан олиб қайтишди.
Эслатиб ўтамиз, бу ўйиндан бир кун олдин ёшлар жамоамиз бухоролик тенгқурларини 1:3 ҳисобида енгишганди.
Олий Лига. 2-тур. 20 март (жума)
«Бухоро» (Бухоро) – «Динамо» (Самарқанд) – 1:1
Бухоро, 8064 томошабин.
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент) – 9,0, Т. Галеев (Тошкент) – 9,0, А. Пўлатов (Тошкент) – 9,0, Н. Болтаев (Навоий) - 9
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Хайдаров.
Голлар: Ж. Ҳасанов (52) – Н. Чипев (29).
"Бухоро": 12.Александр Корнейчук, 3. Саидкомил Акбаров, 7. Суҳроб Неъматов, 8. Виталий Пламадела, 11. Отабек Исроилов, 17. Отабек Нарзуллаев, 19. Жамолиддин Убайдуллаев, 20. Ислом Холиқов (Вячеслав Понамарёв, 46), 23. Хауши Богдан, 44. Темур Турдиев (Жамшид Ҳасанов, 22), 77. Алибобо Раҳматуллаев (Зайниддин Тожиев 65).
Захира: Фарруҳ Турдиалиев, Евгений Кочнев, Дилявер Абдуллаев, Умаржонов Аҳрор.
"Динамо": 27. Андрей Мельничук, 5. Ильдар Маматказин, 6. Фомин Максимилиан, 7. Отабек Зокиров, 8. Константин Мадриченко, 9. Павел Смоляченко, 10. Азиз Ибрагимов, 11. Александр Болиян, 16. Акмал Ҳолмуродов, 33. Николай Чипов, 55. Аваз Агалиев.
Захира: Муҳитдин Худоёров, Бунёд Исроилов, Ислом Шарипов, Муроджон Тўйчибоев, Комил Шарафутдинов, Маруфхон Мурадов, Файзуллаев Амин.
Огоҳлантиришлар: Ж. Ҳасанов (33), Д. Абибуллаев (54) – А. Холмуродов (14), Н. Чипев (50).
Энг яхши ўйинчилар: Д. Абибуллаев – А. Мельничук. |