Янги мавсумнинг дастлабки учрашувида минглаб мухлислари қаршисида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилган «Динамо» жамоаси мавсумни омадсиз бошлади.
Ўйиндан олдин стадионда чемпионат байроқлари кўтарилиб, очилиш маросими ўтказилгач, ўйинга старт берилди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб ҳар икки томон ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, тенгкураш кўрсатишди. Аммо 16-дақиқага келиб ўйинда ҳисоб очилди. Қанотдан уюштирилган ҳужумни бартараф этган Андрей Мельничук Ориф Мамажонов томонидан берилган такрорий зарбани қайтара олмади, 0:1. Ушбу вазиятда футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қанот ҳаками пайқамади…
Ушбу натижа мезбонларни асло қониқтирмасди. Шу боис Тачмурод Агамуродов шогирдлари ҳужумкорликни оширишди. Бу уриниш фақатгина иккинчи бўлимдан сўнг ўз самарасини берди. 55-дақиқада Азиз Ибрагимов қанотдан етказилган тўпни бош билан қўқонликлар жамоаси дарвозасига киритди. Бутун ўйингоҳ ларзага келган бир пайтда, қанот ҳаками Руслан Самандаров байроқчасини кўтариб ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
Шундан сўнг ҳам ҳужумкорликни тўхтатмаган самарқандлик футболчилар якунда ниятларига ета олишмади – «Қўқон-1912» жамоаси Олий Лигага қайтишини ғалаба билан бошлади.
Олий Лига. 1-тур. 14 март (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 0:1
Самарқанд, 10 100 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Бобомурадов (Навоий) – 8.4, Р. Самандаров (Навоий) – 8,1, О. Жумаев (Навоий) – 8,4, Н. Қосимов (Қарши) - 8
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.
Гол: О. Мамажонов (16).
«Динамо»: 27.Андрей Мельничук, 5.Ильдар Маматказин, 6.Максимилиан Фомин, 7.Отабек Зокиров, 8.Константин Мадриченко (29.Маъруфхон Муродов, 46), 9.Павел Смоляченко, 10.Азиз Ибрагимов, 11.Александр Болиян, 16.Акмал Холмуродов, 33. Николай Чипев, 55.Аваз Агалиев. Захира: 25.Муҳиддин Худоёров, 4.Бунёд Исроилов, 19.Ислом Шарипов, 22.Муроджон Тўйчибоев, 26.Комил Шарофутдинов, 95.Фирдавс Абдусалимов.
«Қўқон-1912»: 16.Андрей Бакланов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 7.Иззат Ғаниев (8.Нодирбек Қўзибоев, 90), 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Дониёр Усмонов, 17.Азиз Тўхтабоев (9.Носир Отақўзиев, 72), 18.Сардор Эминов, 22.Ориф Мамаджонов (28.Алексей Николаев, 82), 23.Фурқат Ҳасанбоев, 24.Илья Ильин.
Захира: 12.Азиз Ашуров, 4.Қаҳрамон Махамаджонов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Маъруф Зокиржонов.
Огоҳлантиришлар: А. Агалиев (80) – Қ. Рўзиев (64), Ж. Кимсанов (73).
Энг яхши ўйинчилар: Н. Чипев – О. Мамажонов. |