Жума куни Олий лигада доирасидаги 22-тур учрашувлари ўтказилади. Жумладан, турнинг эътиборли баҳсларидан бирида «Динамо» «Пахтакор»ни ўз майдонида қабул қилади.
ПФЛ ушбу учрашувга ҳакамлар бригадасини эълон қилди. Рўйхатга биноан, Самарқанддаги ўйинни Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга қанотларда гулистонлик Влад Лушин ва Файзулла Ҳасанов ёрдам берса, Фарҳод Абдуллаев шу куни назоратчи ҳакам сифатида ишлайди. Учрашув комиссари этиб эса, Наримон Жалолов тайинланган.
Олий лига. 22-тур. 18 октябрь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: Б.Намозов (Тошкент), Ф.Ҳасанов (Наманган), В.Лушин (Гулистон), Э.Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар: Н.Жалолов. |