Шанба куни Тошкентда чемпионат пешқадами «Бунёдкор» клубига қарши майдонга тушган жамоамиз, ғалабани қўлдан бой берди.
«Пахтакор» стадионида кечган ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ динамочилар ҳисобни очишди. Сирожиддин Сайфиев ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни жарима майдонига интилаётган Фаррух Шотурсуновга узатди. Хайрулла Каримовдан чаққонроқ ҳаракат қилган ҳужумчимиз «Динамо»ни ҳисобда олдинга чиқарди, 0:1.
Аммо, ушбу голдан кейин жамоа асосан ҳимояланиб, қарши ҳужумдан фойдаланишга интилди. Бироқ бу жамоа зарарига ишлади. Бўлим сўнггида Лутфулла Тўраев ва Жасур Ҳасановлар гол киритиб, мезбонларни олдинга олиб чиқишди. 2:1.
Иккинчи бўлим ҳам пойтахтлик футболчилар устунлигида ўтди. Натижада Александр Пишур 56-дақиқада пенальтидан ҳисобдаги фарқни иккитага етказган бўлса, учрашув якунланиши арафасида айнан украиналик ҳужумчининг бош билан берган зарбаси якуний ҳисобни ўрнатди, 4:1.
Олий Лига, 21-тур.
5 октябрь, шанба
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд) – 4:1
Тошкент, 1162 томошабин.
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Норсафаров (Қарши), Т. Гайнулин (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Голлар: Л. Тўраев (38), Ж. Ҳасанов (45+2), А. Пишур (56, пенальти, 83) – Ф. Шотурсунов (7).
«Бунёдкор»: 25. Муроджон Зухуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов (сардор), 6. Анвар Ғофуров, 7. Марко Блажич, 8. Жавлон Иброхимов, 11. Олександр Пишур, 13. Лутфулла Тўраев, 19. Жасур Ҳасанов (14. Алибобо Раҳматуллаев 80), 21. Сардор Рашидов (29. Анвар Бердиев 83), 23. Саҳоб Жўраев (33. Олег Зотеев 68).
Захирада қолганлар: 45. Акбар Тўраев, 5. Дилшод Жўраев, 9. Игорь Таран, 16. Артём Филипосян
«Динамо»: 27. Андрей Мелничук (сардор), 4. Ойбек Нурбоев, 6. Акмал Бозоров (55. Аваз Агалиев 43) 12. Санъат шихов, 16. Акмал Холмуродов, 18. Сирожиддин Сайфиев (17. Абдулла Набиев 70), 21. Азамат Бобожонов, 40. Ильдор Магдеев (26. Комил Шарофутдинов 53), 48. Ильдар маматказин, 70. Фаррух Шотурсунов, 72. Алишер Саматов
Захирада қолганлар: 1. Игорь Михайлов, 10. Тўлқин Мирзаев, 22. Фирдавс Абдусалимов, 23. Тимур Шарипов
Огоҳлантиришлар: И. Магдеев (32), А. Мельничук (иккиси ҳам - «Динамо», 38).
Энг яхши ўйинчилар: Ж. Ҳасанов – А. Бобожонов. |