Турнинг эътиборли учрашувларидан бирида Бухорода меҳмон бўлган «Динамо» жамоаси мавсумдаги илк сафар ғалабасини қўлга киритди.
Учрашув кутилганидек жуда шиддатли ва курашларга бой ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам дастлабки дақиқалардан ҳужумларга зўр беришди. Бу борада вазиятлардан фойдаланишда меҳмонлар устунлик қилишди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Илдар Маматказин динамочиларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 0:1.
Голдан кейин дарҳол ҳужумга ўтган бухороликлар бўлим сўнггида яна бир бор жазоланишди. Бу сафар Фаррух Шотурсунов Самарқанд жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди, 0:2.
Иккинчи бўлимда майдон эгалари вазиятни ўнглаш учун анча ҳаракат қилишди, бироқ меҳмонлар ҳимоя қўрғони шу куни анча барқарор ўйин намойиш этиб жамоанинг муваффақиятини таъминлади.
Ушбу муҳим ғалабадан кейин «Динамо» жамоаси турнир жадвалида уч поғона кўтарилиб, 9-ўриндан жой олди.
Олий лига 19-тур.
«БУХОРО» (Бухоро) – «ДИНАМО» (Самарқанд) - 0:2
Голлар: И.Маматказин 30, Фаррух Шотурсунов 44.
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), В. Агишев (Тошкент).
«Бухоро»: Сардор Қобулжонов, Дэвид Ония, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (Илья Ильин, 75), Наоя Шибамура, Алишер Санаев, Юрий Рижко, Бахриддин Ваҳобов (Отабек Валижонов, 60), Баҳодир Пардаев, Воҳид Шодиев, Отабек Нарзуллаев (Алишер Маҳмудов, 60), Алексей Николаев.
«Динамо»: Андрей Мельничук, Ойбек Нурбоев, Комил Шарофутддинов, Акмал Бозоров, Сирожиддин Сайфиев (Абдулла Набиев, 76), Элдор Магдеев (Азамат Абдуллаев, 80), Азамат Бобожонов, Илдар Маматказин, Аваз Агалиев, Санъат Шихов, Фаррух Шотурсунов (Нодир Саноқулов, 90).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент). |