ПФЛ 18-тур доирасидаги «Динамо» - «Сўғдиёна» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.
Рўйхатга биноан, Самарқанддаги ушбу ўйинни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда доимгидек, Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси ҳам пойтахтдан Алишер Абдуллаев.
14 сентябрь, шанба
«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент). |